Зариф ва Богданов минтақа вазияти юзасидан фикр алмашдилар
-
Ўрта Шарқ
Эрон ташқи ишлар вазири ва Ўрта Шарқ ишларидаги Россия президентининг вакили минтақа ўзгаришлари хусусан Сурия масаласини муҳокама қилдилар.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Россия президентини Ўрта Шарқ масалаларидаги намояндаси ва бу мамлакат ташқи ишлар вазирининг муовини Михаил Богданов Теҳрон шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашиб мулоқот қилди.
Зариф ва Богданов бу учрашувда Сурия масаласидаги янги вазият атрофида суҳбалашдилар ва бу мамлакатда тўқнашувлар ва хунрезликларни тўхтатилишигача маслаҳатлашувларини давом эттиришни таъкидладилар.
Айтиш керакки Михаил Богданов Ўрта Шарқдаги муҳим масалалар борасида Эрон Ташқи ишлар вазирлиги масъуллари билан мулоқот қилиш мақсадида Теҳронга сафар қилган