ноябр 20, 2017 17:38 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Масъуллар зилзила бўлган минтақаларда ўзларининг ҳаракатларини икки баробарга оширсин
    Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Масъуллар зилзила бўлган минтақаларда ўзларининг ҳаракатларини икки баробарга оширсин

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ўз сўзлари давомида масъулларнинг ушбу ер қимирлаш оқибатида юзага келган талофатларни бартараф этишда юқори даражада ҳаракат қилишганини қайд этиб ўтдилар

Исломий инқилоб муаззам раҳбари бугун душанба куни эрталаб Эрон ғарбидаги Кирмоншоҳ вилоятининг Сарпули Зиҳоб минтақасида, зилзила бўлган ҳудудларни кўздан кечирди ва шундай таъкидладики, масъуллар ўзларининг саъй-ҳаракатларини икки баробарга оширишсин ва ҳозирги ишлардан тўла қаноат ҳосил қилмадим деб қўшимча қилиб ўтдилар. 

Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ўз сўзлари давомида масъулларнинг ушбу ер қимирлаш оқибатида юзага келган талофатларни бартараф этишда юқори даражада ҳаракат қилишганини қайд этиб ўтдилар. Ул ҳазрат ер қимирлаш ҳодисаси содир бўлишининг биринчи соатида армиянинг шаҳар жойларида ва исломий соқчилар корпусининг қишлоқ жойлардаги ҳаракатларини таъсирли бўлганлигини таъкидладилар ҳамда вайроналар остида қолган инсонларга биринчи ёрдам беришни уддасидан чиққанини алоҳида урғу бериб ўтдилар. 

Шунингдек, ул ҳазрат шундай айтдиларки, аммо мен ушбу саъй-ҳаракатлардан унчалик қониқмадим ва турли соҳа вакиллари ҳамда масъуллари ўзларининг уринишларини ва кўмакларини янада оширишларини сўрайман. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шундай айтдиларки, буюк ва жасур инсонлар шу каби ҳодисалар қаршисида қатъиятлик кўрсатишади ва шундай ҳодисаларга бардош беришади. Шундан келиб чиқиб зилзила, бало ва мусибатлар оғир бўлади ва одамларни мусибатга учратади, лекин ушбу зилзила халқнинг сабр-матонат билан туришлари ҳамда уларнинг ўз ҳаётларини қайта тиклашлари учун ва ободончилик учун сайъ-ҳаракатлари бир улуғ неъматга айланади.    

Ёрлиқ