Теҳронда Аҳли Байт (а) муҳибларининг йиғилиши якун топди
(last modified Fri, 24 Nov 2017 13:06:38 GMT )
ноябр 24, 2017 18:06 Asia/Tashkent
  • Теҳронда Аҳли Байт (а) муҳибларининг йиғилиши якун топди

Мазкур йиғилишнинг баённомаси

Аҳли Байт(а) севувчиларининг халқаро йиғилиши Теҳронда якун топди

Пайшанба куни Исмат ва таҳорат Аҳли Байти (а) муҳибларининг халқаро йиғилиши якунида қабул қилинган баённомада  такфирийлар масаласи, Фаластиннинг муҳим мавзуси ҳамда муқоваматнинг меҳвари бўлган Эрон  Ислом  Жумҳуриятининг мавқейини ҳимоя этиш таъкидланган.

Мазкур баённомада, жумладан,  ҳозирги  пайтда ислом олами ҳар қанақа бошқа  вақтлардан  кўра кўпроқ зўравон қудратлар, иртижоли  ҳукмдорлар , радикал ва такфирий гуруҳлар ҳамда низо солувчи диний ва мазҳабий фирқалар фитналари билан юзмаюз бўлгани маълум қилинган.

Аҳли Байт (а) муҳибларининг халқаро йиғилиши  жорий йилнинг 22-23 ноябр кунлари Теҳронда дунёнинг 94 мамлакатидан келган 800 нафардан кўпроқ  уламолар, фақиҳлар ва мутафаккирлар иштирокида барпо этилди.

 

Ёрлиқ