Руҳоний: Трампнинг нотўғри қарори минтақа оловига бензин сепишдир
Эрон ислом жумҳурияти президентии Қуддуси шарифга АҚШ элчихонасини кўчириш тўғрисидаги Трампнинг сўнгги қарорини нотўғри ва мантиқсиз эканлигини таъкидлаб, бу қарор минтақа оловига сепилган бензин эди деб айтди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон шаҳрида Англия ташқи ишлар вазири Борис Жонсонни қабул қилганида Эрон ислом жумҳуриятини минтақада тинчлик, барқарорлик ва осойишталикни таъминлаш ҳамда террорчи гуруҳларни таг- тубидан йўқ қилиш пайида бўлганини таъкидлаб, Лондон ва Теҳрон давлатлари ўртасидаги музокаралари минтақада тинчликни кучайтириш йўлига ёрдам кўрсатиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти шунингдек Теҳрон давлати конструктив роли билан минтақадаги иккита мамлакатни нобуд бўлиб кетиши ва терроризмдан нажот берганига тўхталиб, Эроннинг минтақдаги ижобий позицияси ва ҳатти ҳаракати барча маълумдир деб қайд этди.
Эрон президенти Баржом чорчубасида Эрон ва Англия ўртасидаги ҳамкорликларни ошириш зарурлигини таъкидлаб, Баржом дастурини сақлаш ва ижро этишнинг аҳамияти шунингдек барча томонлар жумладан Эрон ҳам Баржом манфаатларидан фойдаланиши зарурлигини эълон қилди.
Англия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ҳам бу учрашувда бугунги кунда Баржом воистаси билан Теҳрон ва Лондон ўртасидаги ҳамкорликларини янада кенгайтириш учун лозим имкониятлар яратилганлигига ишора қилар экан, Лондон ҳам турли соҳаларада Теҳрон билан кўптомонлама ҳамкорликларини чуқурлаштиришга қизиқаётганини айтди.
Англия ташқи ишлар вазири Эрон давлатини терроризмни таг- тубидан йўқ қилиш ва минтақада тинчлик ва барқарорликни қайта тиклашда муҳим рол ўйнаганига тўхталиб, Лондон давлати ҳам АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчиришга оид бу мамлакат президентининг сўнгги қарорини нотўғри ва ноконструктив ҳатти-ҳаракат эканлигини таъкидламоқда деб айтди.