Лорижоний: Сионистик режим минтақада сиёсий тартибсизликлар келтириб чиқаришга уринияпти
Исломий мамлакатлар ҳамжиҳатлик ва иттифоқликда бўлишса, Сионистларнинг ушбу ғаламизлик ҳаракатлари амалга ошмайди
Эрон парламенти раисининг таъкидлашича, Сионистик режим минтақада сиёсий тартибсизликлар келтириб чиқаришга ҳаракат қилияпти. Унга кўра, исломий мамлакатлар ҳамжиҳатлик ва иттифоқликда бўлишса, Сионистларнинг ушбу ишлари ва мақсадлари амалга ошмайди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Али Лорижоний душанба куни Исломий мамлакатлар парламентлараро иттифоқининг Фаластин комитетининг фавқулотда йиғилишида шундай айтдики, ҳозирги шароитда ушбу комитетнинг зиммасида муҳим масъулият турибди. Ушбу комитетни ташкил этиш билан ва тўғри қарор қабул қилиш билан Фаластин миллатини ҳимоя қилиш керак.
Али Лорижоний Америка ва Сионистик режимнинг ўз мақсадларига етиш учун исломий юртларда сиёсий жанжал ва тартибсизликлар келтириб чиқаришга уринмоқда. Лекин уларнинг ушбу фитнали ва ғаламизли ҳаракатлари барча мамлакатларда ҳам амалга ошмади. Айрим давлатлар уларнинг мазкур ҳатти-ҳаракатларини бартараф этишди.
Эрон парламенти раисининг таъкидлашича, Фаластин масаласи фақат АҚШ томонидан пойтахтни Тел-Авивдан Қудсга кўчириш билан тугамайди. Мабодо Сионистик режим ушбу босқичдан ўтишни уддасидан чиқа олса, шундан кейин янги можароларни келтириб чиқаради.
Фаластин халқининг тақдири минтақанинг ҳамма халқлари билан чамбарчас боғлиқдир. Шундан келиб чиқиб, Исломий мамлакатлар Сионистик режимга қарши реал воқеъликдан келиб чиқиб ҳаракат қилашлари лозим.