Халқаро ҳамжамият Афғонистон муаммоаси бўйича масъул ҳисобланади
(last modified Sat, 23 Dec 2017 12:39:38 GMT )
декабр 23, 2017 17:39 Asia/Tashkent
  • Халқаро ҳамжамият Афғонистон муаммоаси бўйича масъул ҳисобланади
    Халқаро ҳамжамият Афғонистон муаммоаси бўйича масъул ҳисобланади

Афғонистондаги хавфсизлик вазияти илгаригидек хавотирга сабаб бўлмоқда ва 2001 йидан буён энг юқори даражадаги нотинчлик кўлами авж олди

Эрон ислом жумҳуриятининг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий намояндасининг ўринбосари ва элчиси шундай айтдики, терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик масаласи Афғонистон бирлик давлатининг ҳанузгача асосий муаммоси бўлиб турибди.

Эрон телерадиокомпаниясининг Нью-Йоркдан берган хабарига кўра, Исҳоқ Ол Ҳабиб жума куни БМТ Хавфсизлик кенгашида Афғонистон вазияти номи билан БМТ бош котибининг шу ҳақдаги ҳисоботига ишора қилиб шундай айтдики, гувоҳлар шундан дарак берияптики, Афғонистондаги хавфсизлик вазияти илгаригидек хавотирга сабаб бўлмоқда ва 2001 йидан буён энг юқори даражадаги нотинчлик кўлами авж олди. 

Эрон ислом жумҳуриятининг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий намояндасининг ўринбосари ва элчисининг маълум қилишича, терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик масаласи Афғонистон бирлик давлатининг ҳанузгача асосий муаммоси ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, халқаро ҳамжамият Афғонистон давлатини ушбу муаммоларга ечим топишида ва мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида ўз ҳимояларини ва қўллаб-қувватлашларини давом эттиришлари керак. 

Шунингдек, Ол Ҳабиб шундай тушунтириш бериб ўтдики, Эрон ислом жумҳуриятининг давлати Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун ўзининг бор куч имкониятларини аямайди. Ушбу нуқтаи назардан келиб чиқиб, Афғонистонда сулҳни жорий этилиши учун халқаро ва минтақавий жараёнларда иштирок этиб келмоқда.  

Ёрлиқ