Эрон парламентида Фаластин исломий инқилобини ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳаси тасдиқланди 
(last modified Wed, 27 Dec 2017 14:24:51 GMT )
декабр 27, 2017 19:24 Asia/Tashkent
  • Эрон парламентида Фаластин исломий инқилобини ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳаси тасдиқланди
    Эрон парламентида Фаластин исломий инқилобини ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳаси тасдиқланди

Али Лорижоний ушбу лойиҳанинг тасдиқланганидан кейин парламентнинг бош минбарида туриб шундай айтдики, Америка қўшма штатлари президентининг Қудс бўйича қабул қилган қарори ва чораларини Фаластинга зарба бериш деб атади

Эрон парламенти намояндалари Фаластин халқининг исломий инқилобини ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳасини тасдиқлади. 

Эрон парламенти депутатлари бугун чоршанба куни эрталаб Фаластин халқини исломий инқилобини ҳимоя қилиш бўйича қонуннинг бир моддаси ичидаги бандларига қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳасини тасдиқлаганидан сўнг, ушбу лойиҳанинг қисмларига ҳам ёқлаб овоз беришди. 

Эрон парламенти раиси Али Лорижоний ушбу лойиҳанинг тасдиқланганидан кейин парламентнинг бош минбарида туриб шундай айтдики, Америка қўшма штатлари президентининг Қудс бўйича қабул қилган қарори ва чоралари Фаластинга зарба бериш ва муроса жараёни деб аталаётган музокараларни барҳам беришга қаратилган фитнадир. 

Фаластин халқининг исломий инқилобини ҳимоя қилиш қонунининг биринчи моддасига асосан, Эрон ислом жумҳурияти Қудси шарифни Фаластин юртининг доимий пойтахти сифатида ҳимоя қилиши талаб этилади. 

АҚШ президенти Дональд Трамп дунёдаги халқаро ҳамжамият ва давлатларнинг қаршилигига қармай, 6 декабр куни Қудсни Исроилнинг пойтахти деб тан олиши ҳақида эълон қилиб, Америка элчихонасини Тель-Авивдан шу шаҳарга кўчириш ҳақидаги ҳужжатга имзо қўйди.

БМТ Бош ассамблеяси Қудснинг Исроил пойтахти сифатидаги мақоми бўйича АҚШ президенти қарорини тан олмаслик ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Резолюцияга 128 та давлат овоз берди, 9 давлат қарши чиқди, 25 давлат бетараф қолди.