Қосемий: Эрон халқи америкалик расмийларнинг риёкорлик шиорларига аҳамият беришмайди
-
Қосемий: Эрон халқи америкалик расмийларнинг риёкорлик шиорларига аҳамият беришмайди
Охирги кунларда Америка оммавий ахборот воситаларида Трампнинг нотўғри сиёсатларига эътироз билдириб уни кескин танқид қилишлари авж олган эди
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби америкалик расмийларнинг Эрон ички ишларига аралашиб билдирган баёнотига кескин муносабат билдириб шундай таъкидладики, Эрон халқи америкалик расмийларнинг риёкорлик ва қулай фурсатдан фойдаланишга қаратилган шиорларига аҳамият беришмайди.
Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп Твиттердаги мурожаатида Эрон давлатига халқнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чорлади. Охирги кунларда Америка оммавий ахборот воситаларида Трампнинг нотўғри сиёсатларига эътироз билдириб уни кескин танқид қилишлари авж олган эди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий америкалик расмийларнинг аҳамиятсиз, эътиборсиз ва ҳеч нарсага арзимайдиган баёнотини қоралаб шундай айтдики, Эрон халқи Трампнинг Фаластин, Яман ва Баҳрайн халқларининг ҳуқуқларини поймол этишдаги фаол иштирокини унутишгани йўқ.
Баҳром Қосемийга кўра, Эрон ислом жумҳурияти конституциясида одамларнинг фуқаролик талаб ва истакларини қонуний ҳимоя қилиш учун демократик тузилмаларни жорий этган ва халқнинг истаклари қонун доирасида тўла таъминланади.