Ҳасан Руҳоний: АҚШ давлати Эрон халқига қарши хато сиёсатларини такрорлаяпти
(last modified Mon, 08 Jan 2018 12:47:02 GMT )
Январ 08, 2018 17:47 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: АҚШ давлати Эрон халқига қарши хато сиёсатларини такрорлаяпти
    Ҳасан Руҳоний: АҚШ давлати Эрон халқига қарши хато сиёсатларини такрорлаяпти

Эрон ислом жумҳурияти президенти Америка давлатининг Эрон халқига нисбатан олиб бораётган хато ва нотуғри ҳаракатларига ишора қилиб шундай айтдики, АҚШ Эрон миллатига қарши нотўғри йўлни танлагани учун ярим йўлда мағлубиятга учрайди. Сўнги кунларда АҚШнинг БМТ хавфсизлик кенгашида ўз обрўсини йўқотиши ҳам бунга яққол мисол бўлади. 

Ҳасан Руҳоний бугун душанба куни иқтисодиёт ва молия вазирлари ва ўринбосарлари билан учрашган чоғида, Эроннинг минтақада ва жаҳондаги таъсирга эга бўлган мавқеъига ишора қилиб, душманларнинг Эронда нотинчлик келтириб чиқаришга қаратаётган ҳаракатлари ва мақсадлари ҳақида шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти қайсар душман билан юзланиб турибди ва бугунги кунда ҳам айримлар минтақада Сионистик режим ва Американинг ёнида туриб Эронга қарши душманлик қилияпти. 

Эрон президенти шундай айтдики, бизнинг халқимиз америкаликларни дунёнинг энг муҳим мамлакати ҳисобланмиш Эрон юртидан чиқариб юборди. Вашингтоннинг Эрон миллатига душманлиги ҳам ушбу мавзуга бориб тақалади. 

Ҳасан Руҳонийга кўра, АҚШ БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳуқуқидан фойдаланиб, Эроннинг ички ишларига доимий аралашиб келган, бироқ жаҳон мамлакатлари Американинг қаршисида қатъиятлик билан туришди. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий ҳам душанба куни маҳаллий ва хорижлик мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики, Эронни муаммоларга йўлиқтириш учун турли усулларни қўллаб келаётган Американинг адоватли ва душманона сиёсатлари ҳар доим мағлубиятга учраган ва барбод бўлган. Баҳром Қосемий АҚШ давлатининг охирги бир йил давомида олиб борган ташқи сиёсатидаги мағлубиятига алоҳида тўхталиб шундай айтдики, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп минтақада бўҳронни келтириб чиқаришнинг асосий ташвиқотчиси ҳисобланади.