август 20, 2016 16:57 Asia/Tashkent
  • Туркия ташқи ишлар вазири Эрон ташқи ишлар вазири билан суҳбат ўтказиш мақсадида Теҳронга ташриф буюрди

Туркия ташқи ишлар вазири Эрон ташқи ишлар вазири билан суҳбат ўтказиш мақсадида Теҳронга ташриф буюрди

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Туркия ташқи ишлар вазирининг Эрон ташқи ишлар вазири билан суҳбат ўтказиш мақсадида Теҳронга ташриф буюргани ҳақида хабар берди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемийнинг маълум қилишича, ўтган ҳафтада Муҳаммад Жавод Зариф Анқарага қилган сафари давомида эришилган келишув ва маслаҳатлашувларга кўра, Туркия ташқи ишлар вазири Довуд Човуш Ўғлу кеча Теҳронга қисқа сафар уюштирган эди. Ушбу сафар чоғида Туркия ташқи ишлар вазири Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашиб минтақадаги охирги ўзгаришлар ва икки томон алоқалари хусусида суҳбат ўтказишди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Баҳром Қосемийнинг хабар қилишча, Муҳаммад Жавод Зарифнинг ўтган ҳафтада Анқарага уюштирган сафарида, Туркия президенти ва Туркиянинг бошқа юқори мартабали расмийлари билан учрашувида Анқара ва Теҳрон доимий тарзда расмий бўладими ёки норасмий бўладими икки юртнинг юқори мартабали расмийлари ўртасида турли даражадаги қизғин ва давомли музокаралар ўтказилишига эришилган эди.