Генерал Боқерий: АҚШнинг жиноятчи давлати Эронни айблашга ҳаққи йўқ
(last modified Wed, 10 Jan 2018 15:17:37 GMT )
Январ 10, 2018 20:17 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқерий: АҚШнинг жиноятчи давлати Эронни айблашга ҳаққи йўқ
    Генерал Боқерий: АҚШнинг жиноятчи давлати Эронни айблашга ҳаққи йўқ

Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғига кўра, АҚШ давлати жиноятчилик ҳамда ваҳшийлик ҳаракатларини амалга оширганлиги учун, Эрон ислом жумҳуриятининг масъулларини ва халқини айблашга ҳаққи йўқ

Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқерий бугун чоршанба куни мухбирлар билан қилган суҳбатида Америка давлатини халқни эзадиган золим тимсол дея атаб, шундай маълум қилдики, АҚШ давлати ҳар куни, ҳар ҳафта ва ҳар ойда бегуноҳ одамларни ва ҳатто жамоат тартибини бузганларни ва полицияга эътироз билдирганларни ўлдиради. 

Генерал Боқерийнинг қўшимча қилишича, ваҳшийлик ва жиноятчиликка қўл уриб келаётган АҚШ давлати, жаҳондаги демократик намуналарга биноан халқнинг овози билан сайланган Эрон ислом жумҳуриятининг масъулларини ва расмийларини ҳамда халқини айблашга ҳаққи йўқ. 

Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғининг тушинтиришича, Америка конгрессида ёки АҚШнинг жиноятчи давлатига қарашли бўлган мажмуаларда Эрон миллатига қарши қоидалар ва қонунлар қабул қилинади. Лекин Эрон миллати учун ушбу ишлар одатий ҳолга айланган. 

Генерал Боқерийга кўра, бутун Эрон бўйлаб халқнинг кўча намойишларига чиқишлари душманларнинг фитна ва ҳийлалари билан яқиндан таниш эканлигини англатади. Душманларнинг исломий инқилобга қарши режалаштирган ғаламизлик ҳаракатлари ортидан келиб чиққан тартибсизликлар, Эрон халқининг ҳушёрлиги ва огоҳлиги боис ўз вақтида бартараф этилди.