Эроннинг нефт ташувчи танкеридаги ёнғинни ӯчириш ишлари давом этмоқда
Хитойнинг шарқий соҳилларида фалокатга учраган Эроннинг нефт ташувчи танкеридаги ёнғинни ӯчиришга масъул гуруҳнинг раҳбари танкердаги ёнғинни ӯчириш учун ҳар бири учтадан ӯт ӯчирувчи кемалардан иборат икки гуруҳ олтита кема воситасида ёнғин билан курашаётгани ҳақида маълумот берди.
Капитан Али Ризо Нувзари бугун Эрон Телевидение ва радио эшиттириш ташкилотининг ахборот агентлигига ёнғин жараёни назоратга олиниб, кемага кириш шароити муҳайё этилгач, нефт ташувчи танкернинг шахсий ҳайъати ҳақида маълумотга эга бӯлиш учун қутқарувчилар гуруҳи кемага кириб боришга тайёр турганлигини маълум қилди.
Капитан Нувзарийнинг таъкидлашича, кутилмаган портлашлар натижасида бир километр масофагача келиб тушаётган чӯғланган темир парчалари ӯт ӯчирувчи кемаларнинг ҳам танкерга яқинлашувига имкон бермайди.
Эрон қутқарув ҳайъатининг бошлиғи танкердаги денгизчиларни фалокатдан қутқаришнинг заруратига ишора қилиб деди: дунёнинг турли минтақаларидан ёрдам учун келган қутқарувчилар, барча имконият ва сай-ҳаракат танкердаги денгизчиларимизнинг жонини сақлаб қолишга қаратилгандир.
Эслатиб ӯтамиз 2018 йилнинг 6 январ куни Хитойнинг шарқий соҳилларида Хитой юк кемаси Эрон нефт ташувчи танкери билан тӯқнашди. Фалокат натижасида Эрон нефт ташувчи танкерида портлаш ва ёнғин вужудга келди. Танкерда 30 нафар эронлик ва 2 нафар бангладешлик денгизчилар бор эди.