Афғонистон Америка ҳужумидан кейин тинч бўлмаган
(last modified Sat, 20 Jan 2018 12:17:21 GMT )
Январ 20, 2018 17:17 Asia/Tashkent
  • Афғонистон Америка ҳужумидан кейин тинч бўлмаган

Эрон Ислом Жумҳуриятининг БМТдаги вакилининг муовини Афғонистонга бўлган ҳужум нафақат мамлакатнинг хавфсизлик ҳолатини яхшиланишига сабаб бўлмаган, балки вазиятни янада ёмонлаштирганини баён қилган.

Жума куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг "Афғонистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик хавфсизлик ва тараққиётни уйғунлаштириш  намунаси даражасида"  мавзусига бағишланган йғилишида Эроннинг БМТдаги вакилининг муовини Исҳақ Оли Ҳабиб хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро алоқаларига  оид деди: Эрон нигоҳидан, Афғонистон рақобатлар майдонига эмас, балки халқаро ҳамкорликлар маконига айланиши лозим ҳамда минтақа мамлакатлари ва дунё ҳамжамяити ушбу фурсатдан фойдаланишлари лозим.

Унга кўра, бугунги оламда  тинчлик, хавфсизлик ва тараққиётни бир мамлакатнинг ҳудудлари билан чекланиб бўлмайди ва бу нарсалар фақат минтақа миқёсида ва ҳамма томонлама қўлга киритилади.

Исҳақ Оли Ҳабиб, шунингдек, Эрон ўтган ўн йилликлар давомида Афғонистонда 300дан ортиқ  ободончилик ва инфратузилмалар заминасидаги лойиҳаларни амалга оширганки, жами 500 миллион доллар маблағни  ташкил этади.

 

Ёрлиқ