Руҳоний: Эрон давлати Ироқ суверенитетини қўллаб қувватлайди
(last modified Sun, 21 Jan 2018 14:08:00 GMT )
Январ 21, 2018 19:08 Asia/Tashkent
  • Руҳоний
    Руҳоний

Эрон президенти Теҳрон давлатини бирлашган, яхлит ва мустақил Ироқни ҳимоя қилишини таъкидлаб, ягона бир ҳокимиятни ҳимоя қилиш ҳамда минтақа чегараларидаги барқарорликни сақлаш, минтақадаги барча мамлакатлар ва қавм -элатларнинг асли вазифасибўлиб, шубҳасиз минтақа ташқарисидан келган қудратлар ва ҳарбий кучлар учун минтақа халқи ва уларнинг вазияти муҳим масала ҳисобланмайди деб қўшимча қилди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  Теҳронда Ироқ Курдистони минтақасининг маҳаллий идораси раиси Начирвон Боризонийни қабул қилганида  Эроннинг Ироқ курдлари билан тарихий ва мустаҳкам алоқаларига ишора қилар экан, Ироқнинг энг муҳим қимсмларидан бири бўлган бу мамлакатнин Курдистон минтақаси  Ироқ мамлакатининг тинчлиги, осойишталиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашда муим рол ва масъулиятга эгадир. Шунинг учун  ҳар хил баҳоналар билан минтақа осойишталиги ва хавфсизлигига барҳам беришни мақсад қилган ҳаракатларга ижозат бермаслик керак деб тавсия қилди.

Эрон президенти  минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига зарба бериш учун айрим зўравон қудратлар ролига тўхталиб дедики, минтақа мамлакатларидаги қавм элатлар хусусан Ироқдаги курд халқи  бу мамлакатларнинг яхлитлиги ва конституцияси чорчубасида  ўзининг қонуний ҳақ ҳуқуқларига эриша олишлари керак.

Ироқнинг Курдистон минтақаси маҳаллий идораси раиси Ничервон Боризоний  ҳам  Эрон ва Ироқ чегараларини ривожланиш, дўстлик ва тараққиётга хизмат қиладиган чегара бўлишига  ишонч билдириб,  Ироқ Курдистони бу минтақа ҳудудини Эрон ислом жумҳурияти манфаатларига қарши сусистеъмол қилинишига ҳеч қачон ижозат бермайдиганини  таъкидлади.

Боризоний ўз сўзларида  Ироқ Курдистони ҳардоим  яхлит ва бирлашган Ироқ тарафдори эканлиги ва барча томонлар ҳам Ироқ конституциясига рияоя қилиши зарурлигини қўшимча қилди.