Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, Фажр даҳаси- Айёмуллоҳ остонасида Эрон ислом жумҳуриятининг буюку асосчиси ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ бўлмаганида Ислом Инқилоби ўзлигисиз, мақсадсиз ва натижасиз қолишини таъкидлаб, дарҳақиқат Ҳазрат Имом Хумайний Ислом Инқилобининг асосчиси ва жаҳонга таништирган шахсият ҳисобланади деб айтди.
Эрон телерадиокмпанияси хабарига кўра, Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Сайид Аҳмад Хотамий ўз хутбаларида Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳидоятларига амал қилиш йўли билан Эрон ислом Инқилобини сақланиб қолиши давом эттириш мумкинлигини қўшимча қилди.
Теҳрон жума намози имом хатиби шунингдек Исломий Инилқоб муззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаийни Эрон ислом жумҳурияти асосчиси ҳазрат имом Хумайнийнинг ҳақиқий ўринбосари эканлигини таъкидлаб, Инқилоб раҳбари ҳам имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ йўлини давом эттирмоқдалар деб эълон қилди.
Оятуллоҳ Хотамий хутбалари давомида Ислом Инқилобини ислом ва жаҳон хусусан Эрон халқи учун буюк неъмат эканлигига ишора қилиб, Ислом Инқилоби Эрон халқига , мустақиллик, халқни ўз тақдирини ўзи белигиллаши, хавфсизлик ва миллий ишончни армуғон этди деб таъкидлади.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби шунингдек Эроннинг буюк халқининг ўтмишдагидек 22 баҳман намойишларида кенг- қамровли даражада қатнашиларига ишонч билдириб дедики, эронликлар ҳардоим Ислом Инқилобини қўллаб қувватлашишади.