Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг баёнотлари
-
масжид Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Ҳазрат Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий
Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари масжид ўзи инсоний хислат характерни шакллантирадиган, донолик ва басиратни кўпайтирадиган, исломий маданиятни мустаҳкамлаш учун замин яратадиган, дил ва дунёни обод қиладиган муқаддас бир жой ва буларга қўшимча душманга қарши кураш олиб боришнинг муҳим макони бўлиши керак деб таъкидладилар.
Бугун Исломий Иниқлоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Халқаро Масжид куни муносабатида Теҳрон вилояти масжидларининг имом хатибларини ўз ҳузурига қабул қилишганида, масжидни маданий қарши кураш маркази ва ижтимойи фаолиятлар макони эканлигини таъкидлаб, ислом тарихида масжидлар худди, маслаҳатлашиш, ҳамкорлик қилиш ҳамда сиёсий, ижтимоий ва ҳарбий масалалар борасида қарор чиқаришнинг муҳим макони сифатида хизмат қилишган деб изоҳладилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Халқаро Масжид кунини эълон этиш фалсафаси ва моҳиятига тўхталиб, сионистлар томонидан Масжидулақсога ўт қўйилганлиги ортидан ушбу сана Эрон Ислом жумҳуриятининг таклифи ва саъй ҳаракатлари ҳамда ислом умматини сионистик режимга қарши кураш олиб бориш заминасини яратиш мақсадида Исломий ҳамкорлик ташкилотида қабул қилинди ва ушбу нуқтаи назар билан бу масалага эътибор қаратишимиз лозим деб аниқлик киритдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Ҳазрат Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек Исомий Инқилобни зўравон ва золим қудратлар тузумини қаттиқ ларзага солганлигини таъкидлаб, Инқилобий Ислом ва Исломий Инқилоб баракати билан зўравон қудратларни минтақада ҳукумат қилишга асосланган ёмон мақсадлари чипака чиқарилди ва Осиё Ғарбида эса АҚШ амалий равишда ўз мақсадларига эриша олмади деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ўз сўзларида исломга нисбатан халқнинг мустаҳкам иймон- эътиқоди бўлмаганида, Эрон мамлакати ҳам бошқа мамлакталар каби АҚШ ва ё бошқа зўравон қудратлар нуфузи остида қоларди, шу сабабдан улар халқнинг иймон- эътиқодига қарши душманона сиёсатларини давом эттиришмоқда деб баён этдилар.
Ул Зот шунингдек зўравон қудратларнинг ошкора, кенг қамровли ва яширин тарздаги душманона сиёсатлари билан бир пайтда Эрон ислом жумҳурияти кундан кунга мустаҳкамланиб, ривожланиб бормоқда, халқ иймон -эътиқодининг хайр баракати билан илгаригидек душманларнинг барча фитна низолари чипакка чиқарилмоқда деб эълон этдилар.