12 баҳман Исломий Инқилоб ғалабаси йўналишида буюк ўзгаришнинг бошланиши эди
Эртанги сана яъни ҳижрий- шамсий йилнинг 12 баҳман куни Ҳазрат Имом Хумайнийнинг узоқ йиллардан кейин қайтиб Эронга келган санасига тўғри келади.
Бундан роса 39 йил олдин ушбу санада Эрон ислом жумҳуриятининг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ йиллар давомидаги сургунликдан кейин эронликларни қизғин кутиб олиши ва оломони орасида Исломий Эронга қадам ранж этдилар.
Ушбу санада Эрон халқининг мустабид шоҳ режимига қарши ҳаракатларини ўз авжига етказди ва ундан кейин Эронда Ислом Инқилоби ғалаба қозонди.
12- чи баҳман санасини Эрон Ислом Инқилоби тарихида нозик бир сана ва ё нуқта сифатида эслаш мумкин.
Чунки Ислом Инқилобининг буюк раҳбари Имом Хумайний /р.а/нинг саъй -ҳаракати ва ҳидоятлари остидаги буюк тарихий ҳатти- ҳаракатлари узоқ йиллар давомидаги қарши кураш ва мустабид режим қаршисида туришлари билан ниҳоят ўз мақсадига етди ва ғалаба қозонди.
Ҳазрат Имом Эронга келиб, аэропортдаги баёнотларида : "Мен турли табақадаги халқнинг меҳр-муруввати ва хайрихоҳлигидан миннатдорман.
Эрон ҳалқи кўрсатган бу меҳр-мурувват ва хайрихоҳлик менга юклатилган катта масъулиятдир ва мен зиммамдаги бу масъулиятни оқлай олмайман.Имом шоҳни мамлакатдан қочиб кетгани ғалабанинг илк қадами эканлигига ишора этиб,халқни бирликка ва курашни охиригача давом эттиришга чақирдилар.
Имом Хумайний (р) ўзларининг илк маърузаларини " Биҳишти Заҳро" мавзеида у кишига муштоқ бўлган халққа қарата баён қилдилар: " Кўзим ораларингиздаги ўз яқинларини йўқотганларга тушганида шундай бир оғриқни ҳис этаманки , унга асло чидаб бўлмайди .
Ўтган 39 йил давомидаги воқеа-ҳодисаларига назар ташлаб, Эрон ислом жумҳуриятининг ифтихор ва мувафаққият билан уруш даврасида ҳам психологик уруш замонида ҳам душманларнинг барча фитналарини чипакка чиқаргани ва янги ютуқларга эришиб, ғалабалар қозонганига шоҳид бўлиш мумкин.
Шу йил ҳам Эронда Ислом Инқилоби ғалабасининг 39 чи йиллиги шундай бир ҳолда бошланмоқдаки, Эрон барча арсаларда куч- қудрати билан барча таҳдидлар қаршисида тура олган ва қудрати тобора кўпайиб бормоқда.
Душманлар ўтган йиллар давомида турли фитналар солиш билан Эроннинг изоляция қилиш ва халқни Исломий Инқилобдан узоқлаштиришга уриниб келишган. Аммо ушбу душманона ҳаракатлар билан бир пайтида, улар Эрон ислом жумҳурияти Инқилоби ва тузумини сутунларига заррачадек зарар етказа олишмаган.
Ислом Инқилобини ғалаба қозонгани билан Эронда АҚШ мустамликаси ва нуфузи буткул чипакка чиқарилди ва Эрон халқининг тақдири янги йўналишида обрў- иззати ва мустақиллик билан буюк ўзгаришларга сабаб бўлди.
Шунинг учун Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Эрон хақлига қарши янги фитналар ва душманона ҳатти-ҳаракаталри бошлашди.
Аммо Ғарб давлатларининг барча фитналари уруш пайтида ҳам бошқа йиллар ичида ҳам ҳеч қандай натижа келтирмади.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг таъбирлари билан айтганда, душманлар таҳдидини ошиб бориши, Эрон ислом жумҳурияти тузумининг иқтидори ва қудратининг нишонасидир, чунки Эрон ислом жумҳурияти катта таъсир ва қудратга эга бўлмаганида, душманлар шу даражада фитна ва низо солиш фикрига тушмасдилар.
Эндиликда Эронда ғалаба қозонган Ислом Инқилобидан 39 йил ўтиб бормоқда ва ушбу Инқилоб илгаригидек ўйғонган ва эрксевар халқ учун катта ижобий таъсирини қолдирган.
АҚШнинг машҳур назариётчи ва ёзувчиси Нуам Чамский ҳам Эрон халқининг мустақиллиги ва мустамликага таслим бўлмаслиги туфайли, АҚШ ва Ғарб давлатлари Теҳронга қарши мухолифат ва душманона сиёсатларни давом эттиримоқда деган ақидага эагадир.
Чамскийга кўра, Эрон ўз мустақиллигини сақлаб АҚШга таслим бўлмасликни давом эттирса, АҚШ ҳам бу мамлакатга қарши душманона сиёсатларини давом эттириши аниқдир.
Эрон давлати ўз мустақиллигидан воз кечмаслиги туфайли АҚШ бу мамлакатга нисбатан душманона қарашларга эгадир.