Исломий Иниқлоб Муаззам Раҳбарининг баёнотлари
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Ҳазрат Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий масжидни ижтимоий фаолиятлар базаси эканлигини ҳамда халқ фикр ақидаларини кучайтирилиши ва уларни турли ижтимоий фаолиятларга таблиғ этиш жиҳатида асосий рол ўйнаётганлигини таъкидладилар
Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари масжид ўзи инсоний хислат характерни шакллантирадиган, донолик ва басиратни кўпайтирадиган, исломий маданиятни мустаҳкамлаш учун замин яратадиган, дил ва дунёни обод қиладиган муқаддас бир жой ва буларга қўшимча душманга қарши кураш олиб боришнинг муҳим макони бўлиши керак деб таъкидладилар.
Кеча Исломий Иниқлоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Халқаро Масжид куни муносабатида Теҳрон вилояти масжидларининг имом хатибларини ўз ҳузурига қабул қилишганида, масжидни маданий қарши кураш маркази ва ижтимойи фаолиятлар макони эканлигини таъкидлаб, ислом тарихида масжидлар худди, маслаҳатлашиш, ҳамкорлик қилиш ҳамда сиёсий, ижтимоий ва ҳарбий масалалар борасида қарор чиқаришнинг муҳим макони сифатида хизмат қилишган деб изоҳладилар.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ўз баёнотларида масжидни ташкил этиш масаласини Парвардигор номини зикр қилиш унга таважжуҳ этиш ва намоз асосидаги халқ муносабатлари ва ижтимойи алоқаларини мустаҳкамлаш учун ислом динининг ташаббусларидан эканлигини айтдилар.
Масжид ислом дини зуҳур топишининг аввалларида ҳамда Ҳазрат пайғамбар Муҳаммад (с) ни Маккадан Мадинага ҳижрат қилишларидан кейин ташкил этилган илк ташкилот ва ё муассаса эди. Масжид ислом тарихида муҳим ва буюк рол ўйнаган. Замоналар ўтиши билан ушбу рол ва таъсирчанлиги ижтимоий ва маданий арсалардан сиёсий ва иқтисодий соҳаларгача кенгайиб борган. Масжид халқнинг тоат -ибодати маркази бўлганига қўшимча, маданий ва сиёсий арсаларда маслаҳатлашишларининг марказига айланган
Ислом тарихи ҳам масжидни маданий ва ижтимоий ишларидаги таъсирчан роли ҳамда жомеани олий мақсадлар томон йўналтирадиган марказ бўлганлигининг гувоҳидир.
Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад (с) замонасида жамоат намозлари, қазоват қилиш ё ки ҳукм чиқариш, кучларни тўплаш, уруш ва ё сулҳни эълон қилиш айни шу масжидда амалга ошириларди.
Маданий ва ижтимоий ишларни мустаҳкамлашда ҳам масжид кўринарли ва муҳим ролга эгадир. Бундан ташқари халқни душманларнинг маданий ва психологик уруши қаршисида тура олишни ўргатади.
Бошқа таъбир билан айтганда,маданий қарши кураш душманларнинг психологик уруши қаршисида ўз навъидаги қалқон сифатидадир ва ушбу масалада масжид кўринарли даражада ҳисса қўшади. Исломий қадриятлар, халқ иймон- эътиқодларини мустаҳкамлаш, душманларнинг таблиғотий ва психологик урушлари қаршисида бир тўғонга ўхшайди.
Бундай маданий марказлар сутунлари ҳар қанча мустаҳкамроқ бўлса, сиёсий , иқтисодий ва ижтимоий муваффақиятлар ҳам шунча кўпроқ бўлиши аниқдир.
Эронда Исломий Инқилобнинг ғалабаси ҳам масжидлар таъсирининг яққол натижасидир.
Шоҳ режимининг ислом ва динга қарши сиёсатлари ва зўравон қудратларга қарам бўлиб қолганлигини фош этилиши ҳам айни шу масжидлардан бошланди ва ниҳоят минтақада халқ иштирокида Исломий Иниқлоб ғалаба қозонди.
Исломий Инқилоб ҳам халқ ҳимоятлари билан минтақа ва дунё миқёсида мувозанатни ўзгартирди. Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг таъбирлари билан айтганда, зўравон қудратлар системасини ларзага солди.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Халқаро Масжид кунини эълон этиш фалсафаси ва моҳиятига тўхталиб, сионистлар томонидан Масжидулақсога ўт қўйилганлиги ортидан ушбу сана Эрон Ислом жумҳуриятининг таклифи ва саъй ҳаракатлари ҳамда ислом умматини сионистик режимга қарши кураш олиб бориш заминасини яратиш мақсадида Исломий ҳамкорлик ташкилотида қабул қилинди ва ушбу нуқтаи назар билан бу масалага эътибор қаратишимиз лозим деб аниқлик киритдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Ҳазрат Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек Исломий Инқилобни зўравон ва золим қудратлар тузумини қаттиқ ларзага солганлигини таъкидлаб, Инқилобий Ислом ва Исломий Инқилоб баракати билан зўравон қудратларни минтақада ҳукумат қилишга асосланган ёмон мақсадлари чипака чиқарилди ва Осиё Ғарбида эса АҚШ амалий равишда ўз мақсадларига эриша олмади деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ўз сўзларида исломга нисбатан халқнинг мустаҳкам иймон- эътиқоди бўлмаганида, Эрон мамлакати ҳам бошқа мамлакталар каби АҚШ ва ё бошқа зўравон қудратлар нуфузи остида қоларди, шу сабабдан улар халқнинг иймон- эътиқодига қарши душманона сиёсатларини давом эттиришмоқда деб баён этдилар.
Ул Зот шунингдек зўравон қудратларнинг ошкора, кенг қамровли ва яширин тарздаги душманона сиёсатлари билан бир пайтда Эрон ислом жумҳурияти кундан кунга мустаҳкамланиб, ривожланиб бормоқда, халқ иймон -эътиқодининг хайр баракати билан илгаригидек душманларнинг барча фитна низолари чипакка чиқарилмоқда деб эълон этдилар
37 йилдан кейин минтақа ва жаҳонда таъсирчан бир сиёсий ва ҳарбий қудртга айланган Эрон халқининг маданий ва маънавий инқилоби, илгаригидек душманлар хусусан АҚШ томонидан нишонга олинмоқда. Душманлар эса исломий инқилоб сутунлари ва илдизига зарба бериш мақасадида ёшларнинг иймон эътиқодлари ва маънавиятига ҳужум қилишмоқда.Шундай бир вазиятда эса Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг таъбирлари билан айтганда, маданий қарши кураш жараёнини кучайтириш ҳамда ёшларни огоҳ қилишда масжидлар ва жамоат имомлари муҳим рол ўйнайдилар.