Жаҳонгирий: Эрон исломий инқилоби жаҳон миқёсидаги ноёб ҳодисалардан бири ҳисобланади
Эрон исломий инқилоби ўзига хос ноёб хусусиятларга эга бўлиб, кўплаб мураккаб йўлларни ифтихор билан босиб ўтди
Эрон ислом жумҳурияти президентининг биринчи ўринбосари Фажр даҳаси билан табриклаб Эрон ислом жумҳурияти инқилоби ғалабасини дунё миқёсида кам учрайдиган ҳодисалардан бири деб атадилар.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти президентининг биринчи ўринбосари Исҳоқ Жаҳонгирий бугун шанба куни Язд вилоятидаги пўлат ишлаб чиқариш корхонасини ишга тушишириш маросимидаги чиқишида шундай айтдики, Эрон исломий инқилоби ўзига хос ноёб хусусиятларга эга бўлиб, кўплаб мураккаб йўлларни ифтихор билан босиб ўтди.
Жаҳонгирий Эрон исломий инқилобининг ўтган 40 йилдаги энг муҳим мақсадларини мамлакатнинг саноатлашган бўлиши деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, йирик иқтисодий сиёсатларга доир инфратузилмалар давлат ихтиёрида бор бўлиб, корхоналар бошлиқлари мамлакат келажаги учун ўзларининг дастурларини ва режаларини тузиб, амалга оширишлари учун барча имкониятларга эгадир.
Эрон ислом жумҳурияти президентининг биринчи ўринбосари маъдан саноатини айниқса пўлатни тараққий этган саноат деб атади ва шундай маълум қилдики, Язд вилояти Эроннинг саноат соҳасидаги муҳим вилоятларининг бири бўлиб, маъдан захираларининг янгиларини кашф этиш соҳасида ижобий натижаларга эришди.