Трампнинг ядровий масала борасидаги сиёсати инсониятга таҳдид солмоқда
Эрон ТИВ раҳбари АҚШ президенти Дональд Трампнинг ядровий масалалар тўғрисидаги хавфли сиёсатлари инсоният ҳаётини нобуд бўлишига замин яратмоқда деб айтди.
Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф АҚШнинг ядровий ҳолати ва вазиятини қайта кўриб чиқиш номли ҳисоботни тарқатилганига кўрсатган аксиламалида Твиттердаги шахсий саҳифасида ёздики, АҚШнинг ядровий вазиятини қайта кўриб чиқиш Вашингтон давлатини ЭНПИТИ - ядро қуролларини ишлаб чиқарилиши ва кўпайтирилишини тўхтатиш бўйича битимини оёқ ости этаётганлигининг яққол далилидир.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек, шубҳасиз 1953 -чи йилдан бугунгача дунё ўта хавфли вазиятидадир деб айтди. У ўз сўзларида АҚШ президентини Баржом дастурига барҳам беришга уринаётгани ҳам ушбу хавфли мавзуга бориб тақалади деб қўшимча қилди.