АҚШнинг Эронга қарши навбатдаги асоссиз иддаолари
(last modified Sat, 17 Feb 2018 07:49:48 GMT )
феврал 17, 2018 12:49 Asia/Tashkent

Ўрта Шарқ минтақасига сафар уюштириб ўз мақсадига эриша олмаган АҚШ ТИВ раҳбари Рекс Тиллерсон Ливан пойтахти- Бейрут шаҳрида яна бир бор Баржом ядровий келишуви ҳақида сўз очиб АҚШ президенти Баржом дастуридаги камчиликларга барҳам бериш ва бу келишувни ислоҳ қилиш пайидадир деб иддао қилди.

Пайшанбае куни Рекс Тиллерсон  Баржом  келишувини ислоҳ этиш ҳақида сўз очиб  Эроннинг баллистик ракеталари дастури ҳам назорат остида бўлиши керак деб иддао қилди.

Бу чорчубда чоршанба куни Франция президенти Эммануэл Макрон  АҚШ давлати масъулларига пайравлик қилиб, Эроннинг ракета қудрати халқаро назоратига ўтиши керак деб иддао қилганди.

Эроннинг минтақавий роли ва ракета дастурлари  АҚШ давлати ва бошқа айрим Европадаги мамлакатлар хусусан Франция давлати уни Баржом чорчубасига киритишга уринаётган  мавзулардан ҳисобланади.

 Аммо Эрон ислом жумҳуриятининг давлат масъуллари ушбу давлатларнинг бундай асоссиз иддаолари ва хом- хаёллари қаршисида жиддий позиция тутиб қаршилик кўрсатиб келишмоқда.

Эрон давлат масъуларига кўра, Баржом айни ҳозирги чорчубасида ва шаклида қолиши керак  ва унга ҳатто бир калима ҳам қўшилмаслик лозим.

Ядровий келишувга тегишли бўлмаган масалаларга дахолат этиш ва уларни Баржом доирасида таҳлил этишдан АҚШ ва Франция каби давлатларининг асли мақсади  минтақада Эроннинг таъсичан роли ва конструктив мавқеиятига зарба бериш ва ўз таъсирини ўтказишдан ўзга нарса эмас.

АҚШ давлати ҳардоим  айрим асоссиз иддаоларини  лойиҳалаштириши билан  илгаригидек Осиё ғарби минтақасида Эрондан қўрқитиш ва Эронбадбинлик сиёсатларини кенгайтиришни мақсад қилишган.

Бу орада Франция давлати ҳам АҚШ давлатига пайравлик қилмоқда ва бошқа таъбир билан айтганда,  ядровий музокаралар замони дек ёмон полиция ролини ўйнашга уринмоқда.

Европадаги уч мамлакат яъни Германия, Британия ва Францияни Баржомга нисбатан позициялари ва  унга ўз сиёсатларни ўтказишга уринишлари   Баржом дастурига ислоҳот киритиш учун бу уч мамлакат масъулларини АҚШ ТИВ раҳбари билан йиғилиши Эроннинг минтақавий ролига зарба бериш ва  уни ноконтсруктив қилиб кўрсатиш ҳамда  Эроннинг ракета қудратини заифлаштиришга қаратилганлигидан далолат бермоқда.

Ҳар ҳолда  аҳамиятли масала ҳам шудирки, Эрон ислом жумҳуриятининг асли позицияси аниқ бўлиб Теҳрон давлати бошқа мамлакатлар хусусан Ғарб давлатларини ўзининг ракета ва мудофаа  масалаларига дахолат этишига ижозат бермайди ва бу система назоратини ҳам Ғарб ихтиёрига топширмайди.

Эроннинг минтақавий сиёсатлари   яхшиқўшничилик,  бошқа мамлакатлар мустақиллиги, яхлитлигини сақлашга қаратилган. Айни шу сиёсат  минтақа мамлакатлари хавфсизлигини ўзини хавфсизлиги сифати билиш бўлган Эроннинг хавфсизлик сиёсатларининг яққол далилидир.

Шундай бир шароитда  Эроннинг мудофаа ва ракета соҳасидаги куч- қудрати минтақадаги ҳеч бир мамлакат учун таҳдид эмас, аммо бошқа бир мамлакат Эронга таҳдид қилгани ва ё ҳужум уюштирганида Эрон давлати ҳам ўз ҳудуди ва халқини ҳимоялаш учун фойдаланиши мумкин.

Эрон ислом жумҳурияти давлатини минтақа сиёсати ва хавфсизлигига нисбатан қарашлари  коллектив бир ҳамкорликдир. Шу  тартибда Эроннинг ҳарбий ва ракета қудрати  превентив доктринаси доирасида ҳардоим  коллектив ва умумий хавфсизлигини сақлаш ва тинчликни ўрнатиш хизматидадир.

Бу заминда Эрон ТИВ наттоғи Баҳром Қосимий  пайшанба куни сўзлаган нутқида, Франция президентининг ғаразли ва ҳақиқатга зид позициясига кўрсатган аксиламалида, Эрон давлати йиллар бери  Ўрта Шарқ минтақасининг барча мамлакатлари билан ҳамкорликлари чорчубасида  барқарорлик ва тинчликни ўрнатиш мақсадида Форс Кўрфази мамлакатлари билан биргаликда хавфсизликни таъминлашнинг асли омиллари ва сабабчиларидан бўлган. Минтақадан ташқари айрим мамлакатларнинг асоссиз хавотирланишлари ва сохталаштирилган  ақидаларини қабул қилиб бўлмайди деб айтди.

Иддао қилувчи бу мамлакатлар бошқа мамлакатлардаги ракета ва мудофаа системаси фақат мамлакат ва хавфсизликни таъминлашга қаратилганлигини била туриб Эронга нисбатан душманона ҳатти -ҳаракатларини давом эттиришмоқда ва Эрон халқига қарши навбатдаги иддаоларини такрорлашмоқда.

Барчага маълумки ҳар бир мамлакат ўз имконияти ва иқтисодий вазиятига эътибор бериб мудофаа системасини ривожлантиради.

 Эрон  ислом жумҳуриятига қарши  душманлар таҳдидларининг шаклига эътибор бериб  Эроннинг мудофаа системасидаги энг қулай ва муҳим имконияти ҳам ракета ҳисобланади. Шундай бир шароитда  ракета ишлаб чиқариш ва уни ривожлантириш бутунлай миллий манфаатларини инобатга олиб давом эттирилаётган ички масалалардан ҳисобланади ва бошқа давлатларни бу масалага дахолат этишга ҳаққи йўқ.

Чоршанба куни Халқаро ишларидаги Инқилоб Раҳбарининг маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятийнинг айтишича, Эрон ислом жумҳурияти  миллий манфаатлари ва вазиятини инобатга олган ҳолда,  худди бошқа мамлакатларга ўхшаб фақат ўз хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида ракета ишлаб чиқармоқда.

 

Ёрлиқ