Генерал Боқирий: Эрон ва Сурия оташкесим бўйича БМТ резолюциясига риоя қилишади
(last modified Sun, 25 Feb 2018 13:10:05 GMT )
феврал 25, 2018 18:10 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий
    Генерал Боқирий

Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси сўзлаган нутқида дедики, Эрон ва Сурия давлатлари Сурияда 30 кунлик оташкесимни жорий қилиш хусусидаги БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси доирасида амал қилишади.

Кеча БМТ Хавфсизлик кенгаши  Сурияда 30 кунлик оаткшкесимни ижро этиш ва муҳосара остидаги бу мамлакатнинг айрим минтақаларга инсонпарварлик ёрдамларни етказиб бериш учун масхус  резолюцияни қабул  қилди.

 Россия босимлари ортидан  АҚШ томонидан ҳимоя этилаётган террорчи  гуруҳлар хусусан Алқоида, Жабҳатуннусра ва ИШИД  каби террорчи гуруҳлар ушбу оташкесимдан мустасно этилган.

Бугун Эрон қуролли кучлари  бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий  мухбирлар  билан суҳбатида  Дамашқ атрофида 30 кунлик оташкесим резолюцияни жорий этишга тўхталиб,  террорчилар томонидан босиб олинган Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрининг айрим минтақалари  ушбу оташкесим доирасига киритилмаган ва бу минтақаларни террорчилардан тозалаш амалиётлари илгаригидек давом этади деб қўшимча қилди.

Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси шунингдек,  Сурияда  тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш пайида бўлмаган томонлар Дамашқ давлат армиясини бу шаҳар атрофини террорчи гуруҳлардан тозалаш пайида бўлганлигага шоҳид бўлганидан кейин оташкесим баҳонаси билагн яна террорчи гуруҳларни ҳимоя қилишга бошлашди деб таъкидлади.

Генерал Боқирий  Дамашқ атроф -теварагида ва бу минтақа халқига тинчлик ва хавфсизликни армуғон этиш учун Сурия давлат армиясини бу мамлакат ҳудудларини бутунлай террорчилардан тозалаш қарорига келган, аммо ҳозиргача  террорчи гуруҳлар Дамашқ шаҳрини  1200 снаряд билан нишонга олган. Террорчилар бу мамлакат хавфсизлиги ва халқи осойишталигига барҳам беришни давом эттиришмоқда, шу боисдан  террорчилар яшириниб олган минтақалдардда ҳарбий амалиётлар давом этади, деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ