Баҳром Қосимий: БМТ котибининг Эронда инсон ҳуқуқлари ҳолати ҳақидаги маърузаси эътиборли эмас
Эрон Ислом жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлигининг наттоғи Баҳром Қосимий кеча БМТ бош котиби Антонио Гуттеришнинг Эронда инсон ҳуқуқлари ҳолати ҳақидаги маърузасига муносабат билдириб, деди: бу маъруза камчиликлардан холи эмас ва у Эрон Ислом жумҳурияти томонидан эътиборга лойиқ эмас.
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Баҳром Қосимий деди: БМТнинг бош котиби Антонио Гуттеришнинг Эронда инсон ҳуқуқлари ҳолати ҳақидаги охирги маърузасини тайёрлашда эътиборга лойиқ, ишончли далиллардан фойдаланилмаган. Маърузада инсон ҳуқуқлари бӯйича Эрон Ислом жумҳуриятининг муваффақиятлари тилга олинмаган.
Эрон Ислом жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлигининг наттоғи шунингдек, дунёнинг жуда кӯп мамлакатлари, жумладан Ӯрта Шарқ мамлакатлари аҳолиси мустабид қудратлар томонидан юклатилган урушлар натижасида жуда аянчли бир аҳволда кун кечираётгани бир пайтда БМТнинг инсон ҳуқуқлари тӯғрисидаги бир неча стандартли ёндашуви жаҳон ҳамжамияти наздида бу халқаро ташкилотнинг обру-эътиборини пасайтиришини таъкидлади.