Эрон ислом жумҳурияти Саноат вазири Туркманистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди
Эрон ислом жумҳуриятининг саноат, маъдан ва тижорат вазири Ашхобод шаҳрида Туркманистон ташқи ишлар вазири билан учрашув чоги иккитомонлама муносабатлар, шунингдек, Сарахс-Сарахс кӯпригидан фойдаланиш ҳақида суҳбатлашди.
ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра сиёсат, иқтисод ва тижорат соҳасининг мулозимларидан иборат ҳайъатнинг бошлиғи сифатида Ашхобод шаҳрига сафар қилган Муҳаммад Шариатмадорий Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан мулоқот чоғи икки мамлакат ӯртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Мулоқотда шунингдек, Эрон Ислом жумҳурияти президентининг яқинда Туркманистонга амалга оширажак расмий сафарига тайёргарлик, икки мамлакат чегарасидаги Сарахс-Сарахс кӯпригидан муштарак фойдаланишнинг бошланиши, Эрон-Туркманистон-Қозоғистон темир йӯлини фаоллаштириш, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда икки мамлакат муштарак иқтисодий ҳамкорликлар комиссиясининг Ашхободдаги йиғилишини барпо қилиш каби масалалар муҳокама қилинди