Руҳоний: давлат тўнтаришлари даврони тугади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i307-Руҳоний_давлат_тўнтаришлари_даврони_тугади
Эрон президенти давлат тўнтаришлари даврони тугаганлигини айтди.
(last modified 2018-08-22T17:46:51+00:00 )
июл 17, 2016 18:46 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний Кирмоншоҳ вилоятига сафари жараёнида
    Ҳасан Руҳоний Кирмоншоҳ вилоятига сафари жараёнида

Эрон президенти давлат тўнтаришлари даврони тугаганлигини айтди.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти давлат тўнтариши ҳамда танк ва тўплар билан халқни мажбурлаш даврони тугаганлигини айтди.

Эрон президентлиги ахборот етказиш марказининг хабарига кўра, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат ғарбидаги Кирмоншоҳ вилоятига сафари жараёнида вилоят аҳолиси қаршисида сўзлаган нутқида бугунги кунда минтақа мамлакатлари, жумладан Туркия, Сурия, Ироқ, Ливан ва Яманда қийинчиликларни фақат овоз бериш орқали ҳал этиш мумкинлигини эълон қилди.

Руҳоний минтақа ва халқ қийинчиликларини ҳал этишнинг йўли иймон, халқчиллик, халққа эҳтиром ва демократия йўналишида бўлиш эканлигини баён этиб, Эрон халқи ўтган 37 йилда ўз сўзини жаҳон аҳлига етказиш учун ҳамиша сайлов участкаларига борганлигини қўшимча қилди.

Руҳоний терроризм, босқинчилик ва сионизмни минтақанинг бугунги кунлдаги мушкулоти деб атади ва бугунги кунда минтақада болаларни ўлдирувчи сионистик режимдан ташқари терроризмни қўллаб қувватловчи ва ҳаво ҳужумлари билан Яманнинг бегуноҳ халқини қонга булғаётган гўдаксифат режимлар ҳам борлигини қўшимча қилди.