Ғарбнинг омма афкорини чалғитиш мақсадида инсон ҳуқуқлари бўйича иддаолари
(last modified Tue, 13 Mar 2018 08:10:03 GMT )
март 13, 2018 13:10 Asia/Tashkent

Европа иттифоқи бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашишга қаратилган баёнотида ўзининг доимий иддаоларини такрорлаб, Эронни инсон ҳуқуқларини бузишда айблади ва танқид қилди.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Ғарбнинг омма афкорини чалғитиш мақсадида инсон ҳуқуқлари бўйича иддаолари”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Европа иттифоқи бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашишга қаратилган баёнотида ўзининг доимий иддаоларини такрорлаб, Эронни инсон ҳуқуқларини бузишда айблади ва танқид қилди. Брюсселда душанба куни нашр этилган баёнотда Эрондаги охирги қўлга олишларни жумладан экология фаолларини ва қамоқхоналардаги ўз жонига қасд қилишлар ҳақида қайд этилган ва ушбу ҳолатдан хавотирланиш билдирган ҳамда Эрон расмийларидан ушбу иш юзасидан текширув олиб боришларини сўраган. Европа иттифоқининг Эрондан қўрқитишга қаратилган иддаоларидан олдин, халқаро ҳамжамиятнинг сукут сақлаши ортидан жаҳоннинг турли минтақаларида ва Европада ҳатто ўзини инсон ҳуқуқларини ҳимоячиси деб атайдиган Америка қўшма штатларида ҳам ҳар куни инсон ҳуқуқларининг поймол этилаётганини кўришимиз мумкин. АҚШ ва Европа иттифоқининг Франция ва Британия сингари мамлакатлари инсон ҳуқуқларини поймол этувчилар рўйхатининг бошида туради. Халқаро амнистия ташкилоти 2017 йилнинг декабр ойида тарқатган ҳисоботида, Европа иттифоқининг қочқинлар масаласини суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳақида ошкор этди.

       Ушбу ҳисобда келишича, Ливия соҳили гвардияси орқали Ливан давлати билан ҳамкор қилган ва Ливияда қулдорчиликнинг юзага келишидаги асосий омиллардан бири эканлиги айтилган ҳамда ушбу минтақада қочқинларнинг аянчли аҳволга солиш ва уларни қийноққа солишда кўмаклашган. Америкада ҳам қора танлиларнинг ҳуқуқларига қарши ҳаракатлар, камситишлар ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиш, қамоқхоналардаги даҳшатли аҳвол кўзга ташланади. Айрим мустақил миллатлар Америка томонидан ўз мамлакатларига қарата амалга оширилаётган тажовузлардан азият чекмоқда. Исломий инқилоб муаззам раҳбари ўз баёнотларида ушбу ҳақиқатга ишора қилиб шундай айтдиларки, дунёда Америка давлатининг инсон ҳуқуқларини поймол этадиган кўламда, жиноятларни амалга оширадиган бирон бир мамлакат мавжуд эмас. Америка на инсон ҳуқуқларига ишонади ва на инсон ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатади, инсонни қадр-қимматини оёқ ости қилади ва халқнинг фикрини инобатга олмайди. Америка расмийлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги масаласи ҳақида билдирилган ҳар қандай сўз, инсон ҳуқуқларини ва эркинлигини масхара қилиш қилишга қаратилган бўлади.

     Ғарбнинг инсон ҳуқуқлари бўйича механизми, амалда инсон ҳуқуқларини ҳимоячиси номи остида террорчилик гуруҳларининг хомийсига айланган. Эрон инсон ҳуқуқлари штаби котиби Муҳаммад Жавод Лорижоний Женевада Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари кенгашининг 37-йиғилишида шундай айтдики, Америка қўшма штатлари ва Ғарб давлатлари томонидан икки ёқламалик ва икки стандардлик сиёсатлар, инсон ҳуқуқлари соҳасида конструктив музокараларга монеълик қилиши шундаки, бунда инсонлар ирқ, дин ва сиёсий қарашларга эга бўлиб, Фаластин, Яман, Сурия ва Афғонистонда гўдакларга ҳамда эркагу аёлларга қарши жиноятлар содир этиладики, ушбу ҳолат мазкур мамлакатларнинг инсон ҳуқуқларига катта зарар етказмоқда. Халқаро алоқалар бўйича юқори мартабали эксперт Мустафо Самиъий Ғарбнинг инсон ҳуқуқлари бўйича мақсадларининг моҳияти ҳақида шундай айтдики, Ғарб давлатлари исломдан қўрқитиш ва исломга қарши курашиш мақсадида кўплаб исломий юртларнинг ички ишларига аралашади.

      Шунингдек, мусулмонларни орасини бузиш ва улар ўртасида ихтилоф келтириб чиқариш учун ёлланма ва террорчилардан фойдаланишмоқда ва ўз мақсадларига етиш ва манфаатларини кўзлаб, мусулмонларни бир бирлари билан уруштирмоқда. Инсон ҳуқуқлари штабининг халқаро ишлар бўйича раис ўринбосари доктор Козим Ғариб Ободий ҳам бу ҳақда шундай айтдики, Ғарб исломда инсон ҳуқуқлари масаласини кескин танқид қилиш ҳаракатларини кенгайтиришга катта эътибор қаратади. Лекин ушбу ғарбнинг ушбу танқидлари ва иддаолари ҳеч қандай асосга эга эмас. Чунки, инсон ҳуқуқлари исломда чуқур илдизга эга бўлиб, бундан 14 аср олдин ушбу масала қатъий таъкидлаб ўтилган. Муҳаммад Жавод Лорижоний таъбири билан айтганда, инсон ҳуқуқлари Америка қўшма штатлари ва Ғарб мамлакатлари ёки Бирлашган миллатлар ташкилотининг эзгулик ва яхшилик ҳадияси эмас. Американинг инсон ҳуқуқлари бўйича масалани кўтаришидан мақсади шундаки, жаҳон ҳамжамиятини ўзига жалб этишдир.     

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ