Эрон, Россия ва Озарбойжон республикаси "Шимол-жануб" коридорини ривожлантиришни жадаллаштиришга келишиб олди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97982-Эрон_Россия_ва_Озарбойжон_республикаси_Шимол_жануб_коридорини_ривожлантиришни_жадаллаштиришга_келишиб_олди
Эрон, Россия ва Озарбойжон республикаси "Шимол-жануб" халқаро коридори инфратузилма лойиҳаларни амалга ошириш жаддаллаштириш транспорт жараёнларини рақамлаштириш ва божхона расмийлиштирувини осонлаштиришга алоҳида эътибор қаратди.
(last modified 2025-10-16T08:21:27+00:00 )
октябр 15, 2025 11:45 Asia/Tashkent
  • Эрон, Россия ва Озарбойжон республикаси
    Эрон, Россия ва Озарбойжон республикаси "Шимол-жануб" коридорини ривожлантиришни жадаллаштиришга келишиб олди

Эрон, Россия ва Озарбойжон республикаси "Шимол-жануб" халқаро коридори инфратузилма лойиҳаларни амалга ошириш жаддаллаштириш транспорт жараёнларини рақамлаштириш ва божхона расмийлиштирувини осонлаштиришга алоҳида эътибор қаратди.

Куни кеча  (2025-йил 13-октябр) Бокуда Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири Фарзона Содиқ Россия Бош вазирининг биринчи ўринбосари Алексей Орчук ва Озарбойжон республикаси биринчи вице-президенти Шаҳин Мустафоев иштирокида Эрон, Россия ва Озарбойжон республикаси ўртасида транспорт, энергетика ва божхона соҳасидаги ҳамкорлик бўйича 3 томонлама учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда томонлар ҳозирги ҳамкорлик жараёнидан мамнун эканликларини билдирир экан, аввалги ҳужжалтар жумладан, 2016 ва 2017 йиллардаги президентлар декларациясини амалга ошириш давом этиши, 3 мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва транзит алоқаларни мустаҳкамланганини алоҳида таъкидлади.

“Шимол-жануб"халқаро йўлагида транзит салоҳиятини ошириш мақсадида иштирокчилар ушбу йўналишда ички ва таши ҳажмиини йилига 15 миллион тоннага етказиш учун инфратузилма лойиҳаларини тезроқ амалга оширишга келишиб олдилар. Шу муносабат билан амалга ошириш режасини ишлаб чиқиш бўйича қўшма ишчи гуруҳни шакллантириш, шунингдек, автомобил транспорти ва божхона махсус ишчи гуруҳ тузиш маъқулланди. Божхона органларининг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги уч мамлакат низомининг имзолангани Боку учрашувининг яна бир ютуғи бўлиб у товарларни олиб ўтиш ва божхона жараёнларини рақамлаширишга хизмат қилмоқда.  3 мамлакат, шунингдек. Рашт-Астара темир йўли , чегара терминали ва Арас дарёси устидаги Оқбанд- Калало автомобил йўли кўприги каби муҳим лойҳаланинг якунига эътибор қаратади.

Томонлар 2025- йил 14-октярбр куни Шимол-жануб коридорининг муҳим лойиҳаларига дала ташрифини амалга оширишга келишиб олдилар. Учрашувнинг якуний баёноти, шунингдек, Боку шаҳрида 3 тилда форс, озарий ва рус тилларида имзоланди.