Бакуда ўтказилган тўрттомонлама йиғилишнинг қўшма баёноти
-
Бакуда ўтказилган тўрттомонлама йиғилиш
Эрон, Туркия, Озарбойжон республикаси ва Грузия ТИВ раҳбарлари Бакуда ўтказган тўрттомонлама йиғилиши якунида қўшма баёнот чиқардилар.
ИРНА тарқатган хабарига кўра , Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Озарбойжон республикаси ташқи ишлар вазири Элмар Муҳаммадёров, Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човуш ўғлу ва Грузия ТИВ раҳбари ва бу мамлакат бош вазири муовини Михаил Жанелидзе томонидан имзоланган ушбу баёнотда муштарак тарахий ва маданий алоқалар ва ҳамжиҳатликка эга бу мамлакатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш ҳамда минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида муштарак тарзда саъй- ҳаракат қилишлари эълон қилинган.
Эрон, Озарбойжон репубилкаси , Туркия ва Грузия ТИВ раҳбарлари минтақа тинчлиги ва осойишталигинимустаҳкамлашга ишора этадиган тўрт мамлакатнинг муштарак манфаатларини таъкидлаб, минтақа мамлакатлари яхлитлигини ҳурмат қилиш, минтақада кескингликларни осоийшта мақсадлар билан ҳал этиш лозимлигини қўшимча қилишди.
4 мамлакат ТИВ раҳбарлари транспорт соҳасидаги алоқалар, шунингдек Эроннинг Бандар Аббос ва Чобаҳор портларидан бошлаб Рашт- Осторо темир йўли орқали Баку-Тблиси- Қарс темир йўлини боғловчи Жануб -Ғарб орқали муштарак транзит потенсиалларини юксалтиришни таъкидладилар.