Эрон янги йил остонасида
(last modified Wed, 21 Mar 2018 13:38:46 GMT )
март 21, 2018 18:38 Asia/Tashkent

Ҳасан Руҳоний дедики, тинчлик ва хавфсизлик соҳасидаги энг муҳим муаммолардан бири Фаластин масаласи ҳамда Арабистон томонидан ваҳшиёна ҳужумларга дучор бўлгагн Яман халқининг афсусланарли тақдиридир.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун саъй ҳаракталарини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний дедики, тинчлик ва хавфсизлик соҳасидаги энг муҳим муаммолардан бири Фаластин масаласи ҳамда Арабистон томонидан ваҳшиёна ҳужумларга дучор бўлгагн Яман халқининг афсусланарли тақдиридир.

Бу воқеалар минтақада кўп муаммоларга сабаб бўлган ва  миллатлар тақдирига ҳам алоқадордир.

Чунки  умумий тинчлик ва хавфсизлик жараёнинг бир қисмидир.

Эрон қарашидан доимий тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бир нечта омилларга боғлиқдир. Бу омиллардан энг муҳими  бегона давлатларни минтақа ички ишларида аралашишини тўхтатиш ҳамда минтақа мамлакатлари ўртасида ҳамкорликларини кучайтиришдир.

Эрон ислом жумҳурияти  стратегик принсиплари асосида  ҳардоим халқаро миқёсида тинчлик ва осойишталикни таъминлаш  пайидадир.

 Теҳрон давлатининг ўз атрофидаги Афғонистон, Ироқ ва Яман ва бошқа мамлакатларга нисбатан нуқтаи назари   Эрон ислом жумҳуриятининг минтақавий ва халқаро  муносабатларни яққол намоён этмоқда.

Афғонистонда бўҳронларни авжига етганида ва бу мамлактада нотинчликларни кучайганида Эрон давлати  халқаро ташкилтлар билан контаруктив муносабатлари чорчубасида Афғонистонда тинчликни ўрнатиш учун халқаро миқёсидаги саъй ҳаракатларида ўз улушини қўшди.

Ироқ, Яман ва Сурияга нисбатан Эроннинг принсипиал сиёсатлари ҳардоим  бу мамлакатларда хавфсизлик ва барқарорликни ўрнатишни ҳимоя қилишга асосланган эди.

Теҳрон давлати шунингдек минтақада тинчлик -хавфсизлигини таъминлаш йўлида жиддий одимлар ташлаб келмоқда.

Ўтган йилнинг ноябрида Нейшнл Интерест номли АҚШ да чоп этиладиган журнал Эронга нисбатан Вашингтон давлати олиб бораётган душманона  сиёсатларини танқид этишда қуйидагича ёзганди:  Ўрта Шарқ минтақасида АҚШ бошчилигидаги хавфсизлик бир тузумни давом эттирилиши нафақаи АҚШликлар қонини тўкилишига, балки бу мамлакат сармояларини юқотилишига сабаб бўлган.

-*-*

 АҚШдаги стратегистлар минтақага қаратган барча эътиборлари билан бир пайтда,  АҚШ давлатини бу минтақа ичк ишларида аралашиши  бу мамлакат қудратини чекланиши, хусусан терроризмга қарши курашда кучсизлигига замин яратмаган.

Минтақадаги ўзгаришлар эса  хорижий давлатлар хусусан АҚШ, Англиянинг нуфузи ва таъсир ўтказишга уринишлари таъсир остида оқлганг шу сабабдан  минтақада тинчлик барқарорликни таъминлаш масласи кўп муамоларга дучор бўлган.

Эрон ислом жумҳурияти  стратегик принсиплари доирасида ҳардоим  халқаро миқёсида тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш пайидадир.

 Уруш ва  зўравонлик учун  Эроннинг ҳарбий доктринаисда жой йўқ.

Айни шу мавзў  Исломий Эронни  халқаро миқёсидаги тинчлик ва хавфсизликни ўрнатишда фаол қатнашиши ҳамда минтақдаги АҚШ ҳатти ҳакрта ва идоларни фош этишига сабаб бўлган.

Ўтган йилнинг июнь ойида Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий  уч орган раҳбарлари, тузум масъуллари ва ишчиларини қабул қилганида  ИШИД террорчи гуруҳини ташкил этишда ва ушбу гуруҳчани турли жиҳатдан ҳимоя қилишдаги АҚШнинг  ролига тўхталиб,  ИШИДга қарши кураш коалициясини ташкил қилиш иддаолари бутунлай асоссиз ва ёлғон гапдир. Албатта АҚШ давлати  контрол этиб бўлмайдиган ИШИДга қаршидир, аммо  бу террорчи гуруҳни нобуд қилишга ҳаракат қиладиган томонлар қаршисида позиция тутиб уларга қарши кураш олиб бормоқда деб айтгандилар.

Инқилоб раҳбари Фиқҳ илмининг олий дарслари борасидаги баёнотларида  ИШИДни ташкил этган томонлар бу террорчи  гуруҳни Сурия ва Ироқда халққа қарши абзал сифатида  фойдаланишмоқда, бугунги кунда  бу минтақада ИШИД тероорчи гуруҳини қаттиқ  мағлуб бўлганидан сўнг, ИШИД террорчистларини Афғонистанга келтиришга уринишмоқда.

-*-*

Эрон мудофаа вазири афғонистонлик касбдоши билан телефон орқали суҳбатида дедики, АҚШ давлати ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларини Сурия ва Ироқ ҳудудларидан чиқариб, Афғонистонга юборишни мақсад қилган.

Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамий  Афғонистон мудофаа вазири Ториқшоҳ Баҳромий билан телефон орқали  мулоқотида, АҚШ давлати Сурия ва Ироқда террорчиларни назорат қилиш мақсадида ИШИД такфирий террористларини  вужудга келтирди. Вашингтон давлати шунингдек террорчи- такфирий бу гуруҳ аъзоларини Афғонистонга юбориши билан бу мамлактадаги  ҳарбий ҳузурини оқлашни назарга тутган деб айтди.

Генерал Ҳотамий ўз сўзларида  АҚШ давлати мусулмон халқларининг асосий душмани эканлигини аллақачон исботлаб берган ва Қуддуси шарифни сионистик режим пойтахти сифатида эълон қилиши билан яна бир бор барча мусулмонларнинг асли душмани эканлигини бутун жаҳонга кўрсатиб берди деб қайд этди.

Эрон мудофаа вазири  Афғонистонда юз берган турли терактларни кескин қоралаб, Эрон ислом жумҳурияти ҳардоим  Афғонистон халқига қарши қаратилган бегона давлатлар фитналари тўғрисида огоҳлантириб хавотир билдирган. Ўтган йиллар ичида  Теҳрон давлати  мазлум афғонистонликларнинг дард -ранжларини камайтириш учун лозим кўмкакларини дариғ тутмаган деб изоҳлади.

Афғонистон мудофаа вазири Ториқшоҳ Баҳромий ҳам  телефон орқали бу мулоқот жараёнида  тарих давомида Эрон ва Афғонистон ўртасидаги дўстона ва яхши алоқалар ва муносабатларига тўхталиб, айни ҳолда Афғонистонда  20 -та террорчи гуруҳлар фаолият қилмоқда . Ушбу жинояткор гуруҳларга қраши кураш олиб борилмаганида,  бутун минатқа хавфсизлиги жиддий бўҳронларга дучор бўлиши мумкин деб таъкидлади.

Афғонистон мудофаа вазири  бу мамлакат  душманлари бутун инсоният ва Эрон халқининг душмани ҳисобланишини таъкидлаб, Эрон ва Афғонистон давлатлари  муштарак душманидан ғофил бўлмаслиги керак. Бу икки давлат терроризмга қарши курашда бир -бирини ҳимоя қилиши керак деб аниқлик киритди.