Исломий инқилоб муззам раҳбари: Эрон Американинг минтақадаги режасини барҳам берди
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни Разавийнинг пок ҳарамларида зиёратчилар олдидаги чиқишида шундай айтдики, исломий жумҳурият ушбу буюк ишларни амалга ошириш билан Американинг минтақадаги режасини бартараф этди.
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, ўтган йилда исломий жумҳурият Эрон миллатининг иқтидор ва иззат шарафини минтақада янада юксалтирди ва такфирчиларни йўқ қилишда катта ҳисса қўшди ҳамда барқарорлик ва тинчликни ўрнатишда катта рол ўйнади.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни Разавийнинг пок ҳарамларида зиёратчилар олдидаги чиқишида шундай айтдики, исломий жумҳурият ушбу буюк ишларни амалга ошириш билан Американинг минтақадаги режасини бартараф этди. Эндиликда, дунёнинг турли минтақаларидаги ички масалаларида ҳар доим аралашиб келаётган халқаро қудратлар исломий жумҳуриятга эътироз билдириб шундай айтишадики, нега энди Эрон минтақа масаласида аралашади. Бунга жавобан шундай айтамизки, ушбу мавзу сизларга таалуқли эмас.
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, Эрон ислом жумҳурияти минтақанинг айрим мамлакатларига ёрдам кўрсатиши ушбу давлат ва халқнинг истак ва талабларига биноан амалга ошади. Ул Ҳазрат шундай айтдиларки, биз мамлакатларнинг ички ишларига аралашганимиз ҳам йўқ ва зўравонлик қилганимиз ҳам йўқ. Улар биздан ёрдам сўрашди ва биз ёрдам қилдик. Ушбу кўмакларни ҳиссиётдан келиб чиқиб эмас балки, минтақавий мотивлар ва оқилона маслаҳалашувлардан ва ҳисоб-китоблардан кейин тақдим этдик.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари АҚШнинг минтақага қаратилган лойиҳаларига ишора қилиб шундай айтдиларки, америкаликлар ИШИД сингари золим, шафқатсиз, ёвуз гуруҳларни ташкил этиб, минтақа халқларини ички урушлар билан машғул қилиб уларнинг, зеҳни ва бутун вужудини босқинчи сионистик режимдан узоқлаштиришни кўзлашган эди. Аммо биз илоҳий тавфиқ билан уларнинг режаларини барҳам бердик.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари америкаликларнинг ИШИД террорчилик гуруҳини йўқ қилишганига доир иддаоларига ишора қилиб шундай таъкидладиларки, ушбу иддаолар ёлғондир. Негаки, Американинг сиёсати ИШИД ва шунга ўхшаган террорчилик гуруҳларини сақлаб қолиш бўлиб, ушбу гуруҳларнинг ўз ихтиёрларида ушлаб туришларини маъқул кўришади.
Ул ҳазрат шундай қўшимча қилиб ўтдики, Америка минтақада хавфсизликни таъминлашга қодир эмас. Бунинг намунаси эса, АҚШнинг Афғонистонда 14 йилдан бери ҳарбий ҳаракатларни олиб бориши бўлиб, ушбу мамлакатда Афғон халқининг тинчлигини сақлашни ўрнига, уларнинг хавфсизлигига ва осойишталигига раҳна солди.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари исломий жумҳуриятнинг минтақада хавфсизликни ва барқарорликни ўрнатганини таъкидлаб шундай айтдиларки, бундан кейин ҳам ушбу ишлар давом этади ва шубҳасизки, Америка минтақа масалаларида ўз мақсадига ета олмайди ва Эрон ислом жумҳурияти илоҳий иноят билан минтақада ўз мақсадини рўёбга чиқаради.