Ароқчи Баржомга барҳам беришнинг оғир оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Tue, 27 Mar 2018 13:59:37 GMT )
март 27, 2018 18:59 Asia/Tashkent
  • Ароқчи
    Ароқчи

Эрон ТИВ раҳбари сиёсий масалалар бўйича муовини дедики, Баржом дастури хавфсизлик бир келишувдир ва билвосита минтақа ва Халқаро масалаларга боғлиқдир деб айтди.

Унга кўра, Баржомдаги ҳар қандай халал ва муаммолар бутун Халқаро ҳамжамият учун оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

ИСНО тарқатган хабарига кўра,  Эрон ТИВ раҳбари сиёсий масалалар бўйича муовини,  бир йилдан кўпроқ вақтдан бери  АҚШ президенти Дональд Трамп  Баржом дастурига барҳам бериш ва ё унга ислоҳотлар киртишга уриниб келмоқда.  Трамп ўз таъбири билан Баржом дастуридаги камчиликларни бартараф этишни иддао қилмоқда, аммо барча заминларда мувафаққиятсизликка учраган деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари сиёсий масалалар бўйича муовини Сайид Аббос Ароқчи шунингдек,   Халқаро  ҳамжамият ҳатто АҚШ иттифоқчилари  ва Европа давлатлари  ушбу ҳатти ҳаракатига қаршилар. Баржом унинг бир қисми бўлган БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси Дональд Трамп мақсад қилган ниятига зид бўлиб уни ман этади. Трампнинг келгуси ойларда Баржомдан чиқиши  ва унинг оқибатларини ҳам вақт аниқлайди деб таъкидлади.

Ароқчи   Баржом дастуридан чиқиш АҚШ ва Ервопа учун оғир ва ёмон оқибатларни келтириб чиқаришига ишора қилар экан,   музокаралар ва келишув қилинганида барча томонлар ўз мажбуриятларини риоя қилишиши керак ва  аммо муқобил томон айни ҳолда ўз мажбуриятларини оёқ ости этмоқда, улар ўз масъулияти доирасида  амал қилишлари керак чунки минтақа жуда нотинчва   бўҳронлидир деб айтди.