Руҳонийнинг Туркманистонга ташрифи якунида икки давлат етакчиларининг қўшма баёноти қабул қилинди
(last modified Wed, 28 Mar 2018 13:09:54 GMT )
март 28, 2018 18:09 Asia/Tashkent
  • Руҳонийнинг Туркманистонга расмий ташрифи якунларига кўра икки давлат етакчиларининг қўшма баёноти қабул қилинди
    Руҳонийнинг Туркманистонга расмий ташрифи якунларига кўра икки давлат етакчиларининг қўшма баёноти қабул қилинди

Эрон ва Туркманистон президентлари Ашхабодда икки томонлама музокаралар якунидаги қўшма баёнотларида икки мамлакатнинг ҳамма томонлама алоқаларини янада кенгайтиришларини таъкидлашди. 

Ушбу баёнотда келишича, Эрон ва Туркманистон президентлари икки юртнинг икки томонлама соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида шунингдек минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида жумладан БМТ, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Исломий ҳамкорлик ташкилотларининг имкониятларидан фойдаланиб, ўзаро сиёсий ҳамкорликлар ва маслаҳатлашувларни янада қўллаб қувватлашларининг муҳим аҳамиятини таъдлашди. 

Ашхободда Туркманистон ва Эрон ўртасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди

Ашхободда Туркманистон ва Эрон президентлари ўртасидаги музокаралар якунларига кўра икки давлат ҳукуматлари ўртасида ҳужжатлар имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Гурбангули Бердимуҳамедов ва Ҳасан Руҳоний иштирокида маданият, санъат, фан ва таълим соҳаларида ҳамкорлик дастури; Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Эрон саноат, конлар ва савдо вазирлиги ўртасида ҳамфикрлик меморандуми; Туркманистон ва Эрон қишлоқ хўжалик вазирликлари ўртасида ҳамфикрлик меморандуми; Туркманистон ва Эрон саноат вазирликлари ўртасида ҳамфикрлик меморандуми имзоланган.

Шунингдек, икки давлат ўртасида спорт соҳасидаси ҳамкорлик дастури; божхона ахбороти билан алмашиш бўйича ҳамфикрлик меморандуми; Туркманистон-Эрон амалий кенгашини ташкил этиш ҳақидаги ҳамфикрлик меморандуми; ҳаво транспорти бўйича ҳамфикрлик меморандуми; “Туркманстандартлари” давлат хизмати ва Эрон стандартлар ва саноат тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамфикрлик меморандумини амалга ошириш режаси имзоланган. 

Ёрлиқ