Британиянинг Эронга қарши ташвиқотлари
Британия мудофаа вазири Гавин Вилямсон якшанба кунги чиқишида Американинг Эрон ядровий дастурлари ҳақидаги ноаниқ ва мавҳум баёнотларига ҳамроҳ бўлиб билдирган иддаолари, ғарб томонидан кўп маротаба Эронга қарши айтилган эди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Британиянинг Эронга қарши ташвиқотлари”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Британия мудофаа вазирининг иддао қилишича, Эроннинг Ироқ, Сурия ва Ямандаги ҳаракатларда иштирок этиши ҳамда Эроннинг атомга эга бўлишига интилиши барча учун маълум бўлди. Британия мудофаа вазири Гавин Вилямсон якшанба кунги чиқишида Американинг Эрон ядровий дастурлари ҳақидаги ноаниқ ва мавҳум баёнотларига ҳамроҳ бўлиб билдирган иддаолари, ғарб томонидан кўп маротаба Эронга қарши айтилган эди. Аммо, мазкур даволар Эрон ислом жумҳурияти томонидан ҳамиша инкор этиб келинган. Бундан олдин ҳам, Саудия арабистони валиаҳди Америка қўшма штатларида АҚШ президенти Доналд Трампнинг кўнглига ёқиш учун ва унга хушомад кўрсатиб, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишув, Эроннинг ядровий қурол-аслаҳани қўлга киритишига тўсқинлик қила олмайди деб айтди. Шунинг учун ушбу келишувни ўрнига бошқа битим тузиш керак бўлади деб талаб қилди. Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп турли хил баҳоналарни рўкач қилиб, Эрон ядровий дастурига доир келишувдан чиқиб кетишга ҳаракат қилияпти ва Американинг ушбу келишувда қолишининг асосий шарти этиб, мазкур ядровий битимни қайта кўриб чиқиб ислоҳ этилиши дея маълум қилияпти.
Эрон ядровий келишувига қўшимча баҳсларни тиқиштириш, жумладан Эрон ракетасига доир дастур муштарак тарғибот-ташвиқот ҳаракатлари бўлиб, Американинг йўл-йўриғи ва бошқаруви остида европанинг айрим мамлакатлари жумладан Британия ва Франция Саудия режими ҳамроҳлигида муҳим рол ўйнашияпти. Бундан кўзланган мақсад эса, минтақа мувозанатида таъсир ўтказиш учун Эрондан қўрқитишга сабаб қидиришдир. Эрон ислом жумҳуриятининг конструктив ва самарали роли Осиё Ғарбининг сиёсий мувозанатини, бировларга қарам бўлган ўйинчилар ҳамда минтақадан ташқаридаги қудратларнинг қўлидан чиқариб юборди. Шу боисдан, араб ва ғарб жабҳаси сохта ва асоссиз лойиҳалар билан Эрон ислом жумҳуриятининг минтақадаги таъсирли ролига путур етказишга уринишади. Эрон ислом жумҳуриятининг Осиё ғарбидаги муҳим роли минтақанинг ва минтақадан ташқаридаги айрим мамлакатларнинг шуҳратпарастлигини барбод этди. Шундан келиб чиқиб, уларнинг кун тартибида бази асоссиз айбловлар жой олди хусусан Британия томонидан исботланмаган сохта айбловлар иддао қилинмоқда.
Ливанлик эксперт Ғолиб Қандил Эрон ислом жумҳуриятининг минтақадаги роли ҳақида шундай айтдики, Эрон муқовамат ҳаракатларининг қудратли хомийси сифатида муҳим аҳамият касб этди ва Эроннинг чексиз иқтисодий ва ҳарбий ҳамда маслаҳатли ҳимоялари минтақадаги террорчилик гуруҳларига қарши кураш олиб боришда муҳим ролга эга бўлди. Сурия пойтахти Дамашқдаги Зайнабияда Фаластин озодлиги учун халқ фронти масъули Солеҳ Абуможидга кўра, Эрон ислом жумҳурияти ўзининг энг юксак қудрати билан душманларнинг минтақадаги сиёсий ва ҳарбий соҳадаги мувозанатини ўзгартиришга муваффақ бўлди. Британия мудофаа вазири Эрон ислом жумҳуриятини атомга эга бўлишга уринишда айблайди. Лекин, Эроннинг ҳарбий докторинасида атом қуролига эга бўлиш ҳаракатлари қайд этилмаган ва Исломий инқилоб муаззам раҳбари ҳам, атом қуролига эга бўлишни ҳаром дея фатво бериб эълон қилган. Шунинг учун Эронда атом қуролига эга бўлиш учун ҳеч қандай ҳаракатлар амалга оширилмайди ва ушбу эътиқодда қатъият билан ёндашилади.
Шунингдек, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий фаолиятига доир “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”нинг ижро этилиши билан, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик томонидан 2016 йил январ ойидан бери 10 маротаба тақдим этилган ҳисоботида, Эрон ислом жумҳуриятининг ядровий келишувдаги мажбуриятларини тўла-тўкис бажараётганини қайд этди ва Эроннинг ядровий дастури фақат тинчлик йўлида эканлигини тасдиқлади. Европалик ва америкалик масъулларнинг минтақавий сиёсат бўйича ва Эрон ракетаси ҳамда ядровий дастури ҳақидаги пропаганда ташвиқотлари ўзаро муштарак мақсадларни кўзлаган бўлиб, бундан кўзланган мақсад эса, Эронни чеклаб қўйиш ва ўзлари Осиё ғарбини бошқаришга доир минтақавий сиёсатни қўлга киритишдир. Бундан ташқари, Америка қўшма штатлари ўзининг минтақадаги мақсадларини амалга ошириш мақсадида, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Хавфсизлик кенгаши орқали халқаро ҳамжамиятни Эронга қарши сафарбар этишга кўп маротаба уринди. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Аббос Ироқчи шундай айтдики, 2017 йилда Америка қўшма штатлари давлати Бирлашган миллатлар ташкилотининг хавфсизлик кенгашида куп мароабата Эронга қарши иддаолар билан чиқди ва Эронга зарба беришга уринди, аммо ҳар сафар муваффақиятсизликка учради. Бу эса шуни кўрсатмоқдаки, Америка халқаро майдонда яккаланиб қолган, Эрон ислом жумҳурияти эса қудрати янада ошганлигини англатмоқда.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.