Солеҳий: зарур бўлиб қолганда уранни 20 фойиз бойитиш жараёни қайта тикланади
-
Солеҳий
Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Эрон далати эҳтиёж сезилганда ва ё зарур бўлиб қолган тақдирда 4 кун ичида Фурду атом таъсисотида уранни 20 фойиз бойитиш жараёнига қайтиши мумкин деб айтди.
Бугун Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Алиакбар Солеҳий Эрон телерадиокомпаниясига берган интервьюсида, дедики, Баржом дастурига барҳам берилгани тақдирда Эроннинг етакчи масъулари қарори асосида Теҳрон давлати ушбу жараёнга иккиланмай ва енгиллик билан қайтишини имкони бор деб изоҳлади.
Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Эрон душмманлари хусусан АҚШкаби душманига иншониш мумкин бўлмаганини шарҳлар экан, Баржом дастури АҚШ давлат масъулларига ишониб бўлиш мумкин эмаслигини исботлаб берадиган энг муҳим вак асосий меъёрдир деб қайд этди.
АҚШ давлати парда ортида барча салбий ҳатти- ҳаракталарини давом эттириб, Эрон билан ҳамкорликлар йўлига кўп тўсиқлар яратади, бошқа мамлакталарни Эрон билан ҳамкорлик қилишига тўсқинлик қилади уша давлатларни қўрқитади, ушбу масалалар АҚШ давлати ишончга сазовор эмаслигини яққол намоён этган деб изоҳлаб ўтди.
Алиакбар Солеҳий шунингдек АҚШ президенти Дональд Трампнинг санкцияларни бекор этиш муддатини узайтириши ва ё Баржомдан чиқиши тўғрсидаги эҳтимолларни кузатиш қийин эканлигига ишора қилиб, нима бўлганидаям Эрон ислом жумҳурияти ҳар қандай вазият учун турли сенарияларни лойиҳалаштирган деб аниқлик киритди.