Хитой ва Эрон ядровий халқаро ҳамкорлик конференцияси бошланди
(last modified Wed, 11 Apr 2018 13:16:23 GMT )
апрел 11, 2018 18:16 Asia/Tashkent
  • Хитой ва Эрон ядровий халқаро ҳамкорлик конференцияси бошланди
    Хитой ва Эрон ядровий халқаро ҳамкорлик конференцияси бошланди

Ушбу конференция бундан олдин Брюссел, Москва ва Эроннинг Исфаҳон шаҳарларида бўлиб ўтган тинчлик йўлидаги ядровий энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича халқаро учрашувлар доирасида ўтказилади. 

Эрон ва Хитой ядровий халқаро ҳамкорлик конференцияси бугун чоршанба куни Пекинда ўз ишини бошлади.

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, ушбу конференция бундан олдин Брюссел, Москва ва Эроннинг Исфаҳон шаҳарларида бўлиб ўтган тинчлик йўлидаги ядровий энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича халқаро учрашувлар доирасида ўтказилади. 

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида ўтказалиётган ушбу анжуманда 5+1 мамлакатларининг вакиллари ҳам иштирок этади. Ушбу семинар жараёнида қатнашувчилар турли хил мавзулар ва масалалар ҳақида жумладан Эрон ядровий битими бўйича фикр алмашадилар. 

Мазкур дастурга биноан, Эрон атом энергетика ташкилотининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари Беҳруз Камолвандий ва Хитой атом энергетикаси ташкилотининг ўринбосари ҳамда ушбу мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлигининг юқори мартабали расмийлари ва Эроннинг Хитойдаги элчиси ушбу маросимда чиқиш қилиб нутқ қилишади.