Руҳоний: АҚШнинг минтақадаги тажовузлари фақат вайронгарчилик келтириб чиқаради холос
-
Руҳоний: АҚШнинг минтақадаги тажовузлари фақат вайронгарчилик келтириб чиқаради холос
Американинг минтақадаги тажовузларининг нитажаси фақат вайронгарчилик ва нобудгарчилик келтириб чиқаради холос ҳамда Вашингтон ушбу тажовуз билан минтақадаги ҳаракатларини оқламоқчи бўлмоқда
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Американинг минтақадаги тажовузларининг нитажаси фақат вайронгарчилик ва нобудгарчилик келтириб чиқаради холос ҳамда Вашингтон ушбу тажовуз билан минтақадаги ҳаракатларини оқламоқчи бўлмоқда.
Ҳасан Руҳоний бугун шанба куни пайғамбаримизнинг рисолат куни бошлангани байрами муносабати билан Исломий инқилоб муаззам раҳбари иштирок этган исломий мамлакатлар элчилари ва тизим масъуллари йиғилишида Америка, Сионистик режим ва уларнинг хомийлари бўлмиш Англия ҳамда Франция ўтган 17 йилдан буён минтақада давом этиб келаётган ҳодисалардан хулоса чиқармадими деган саволга шундай айтдики, улар бугун Суриянинг Шарқий Ғута минтақасидаги ўз ҳимоялари остида бўлган террорчиларнинг мағлуб бўлишларидан асабийлашган.
Эрон президентига кўра, Сурия халқи кўп йиллардан бери хорижликларнинг тажовузига қарши туришди ва бундан кейин ҳам муқовамат ҳаракатларини давом эттиришади. Эрон ислом жумҳурияти ҳар доим минтақа ва жаҳондаги мазлум халқларнинг хомийси бўлган ва бундан кейин ҳам уларга ўз ёрдамини аямайди.
Эрон минтақа давлатларининг терроризмга қарши курашиш учун ёрдам сўраб мурожаат қилишганидан ижобий жавоб берган ва ўзининг ҳимоясини давом эттиради.