апрел 17, 2018 12:56 Asia/Tashkent
  • Хуросоний Разавий темир йўли орқали Марказий Осиё билан товар айирбошлаш ҳажми ортди
    Хуросоний Разавий темир йўли орқали Марказий Осиё билан товар айирбошлаш ҳажми ортди

Хуросон темир йўли бошқармасининг умумий алоқалар бўлимининг хабарига кўра, Муҳаммад Ҳодий Зиёий Меҳрнинг маълум қилишича, ўтган йили 1 миллион 970 минг тонна товар 33 минг 85 та вагон билан Сарахс темир йўли орқали Туркманистон ва Марказий Осиё билан импорт, экспорт ва транзит йўналишида товар айирбошлади.

Эроннинг Хуросони Разавий темир йўл бошқармасининг мудирига кўра, Марказий Осиё республикалари билан Сарахс темир йўли орқали товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилда, олдинги йилларга қараганда 14 фоизга ошди. Хуросон темир йўли бошқармасининг умумий алоқалар бўлимининг хабарига кўра, Муҳаммад Ҳодий Зиёий Меҳрнинг маълум қилишича, ўтган йили 1 миллион 970 минг тонна товар 33 минг 85 та вагон билан Сарахс темир йўли орқали Туркманистон ва Марказий Осиё республикалари билан импорт, экспорт ва транзит йўналишида товар айирбошлади.

Унга кўра, ушбу айирбошлаш ҳажмининг 20 фоизи 390 минг тонна нефтдан ташқари экспорт бўлиб улар цемент, саноат маҳсулотлари, пластик моддалар, қурилиш материаллари, краска, озиқ-овқат маҳсулотлари, саноатда иштиладиган минераллар ва маъданларни ўз ичига қамраб олади. Ушбу маҳсулот ва материаллар 6 минг 669 та вагонда Сарахс темир йўли орқали, Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон республикалари билан ташилди.

Унинг қўшимча қилишича, шунингдек ушбу юкларнинг 14 фоизи яъни 280 минг тонна импорт товарлари бўлиб, улар пахта, чорвачиликда ишлатиладиган ем-хашак, ғалла, саноат маҳсулотларидан иборат эди. Ушбу маҳсулотлар ҳам 4 минг 747 та вагон билан Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон республикалари орқали Эрон жумҳуриятига олиб келинди ва буларнинг кўпи Хуросон вилоятида тарқатилди.    

Ёрлиқ