Шамхоний: АҚШнинг Осиё ғарбидаги сиёсати беқарорлик келтириб чиқаришдир
(last modified Wed, 25 Apr 2018 13:41:36 GMT )
апрел 25, 2018 18:41 Asia/Tashkent
  • Шамхоний: АҚШнинг Осиё ғарбидаги сиёсати беқарорлик келтириб чиқаришдир
    Шамхоний: АҚШнинг Осиё ғарбидаги сиёсати беқарорлик келтириб чиқаришдир

Американинг Осиё ғарбидаги қатъий сиёсати минтақа ишларида аралашиш, нотинчликлар келтириб чиқариш учун қурол-яроқ сотиш ва ўзининг ҳарбий базаларини янада кенгайтириш ҳамда беқарорликларни бошқариб туришдир

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котибига кўра, Американинг Осиё ғарбидаги қатъий сиёсати минтақа ишларида аралашиш, нотинчликлар келтириб чиқариш учун қурол-яроқ сотиш ва ўзининг ҳарбий базаларини янада кенгайтириш ҳамда беқарорликларни бошқариб туришдир. 

Али Шамхоний чоршанба куни Россиянинг Сочи шаҳридаги дунёнинг бешта қитъасининг хавфсизлик масалаларига бағишланган тўққизинчи халқаро учрашувидаги чиқишида шундай айтдики, Америка энг йирик кўламдаги қурол-аслаҳаларни ва ўқ-дориларни экспорт қиладиган мамлакат сифатида ўрта Шарқ минтақасини қурол ва порох омборига айлантирди. 

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби минтақадаги  бўҳронларни жумладан Сурия, Яман, Ливан, Афғонистон ва Шимолий Корея бўҳронларини фақат сиёсий йўллар ва музокаралар билан ҳал этилишига ишора қилиб шундай таъкидладики, айрим ҳукуматларнинг ушбу бўҳронларни жанг билан тугатиш мумкинлиги ҳақидаги хато ва нотўғри тушунчалари ортидан, ушбу кескинликлар ва чигалликларнинг ҳал этилиши муаммоларга учрамоқда.