Эрон Американинг ядровий келишув доирасидаги ҳар қанақа ценарийларига тайёр
(last modified Thu, 26 Apr 2018 07:08:59 GMT )
апрел 26, 2018 12:08 Asia/Tashkent

Ҳасан Руҳоний шундай таъкидладики, агар европаликлар Трампни рози қилишмоқчи бўлса, ушбу ишни Эрон миллатининг ҳамёнидан эмас, балки ўзларининг ҳамёнларидан қилишлари керак

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Эроннинг Америка томонидан ядровий келишув доирасидаги ҳар қанақа ценарийларига тайёр эканлиги”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Европа мамлакатларининг Америка билан ядровий келишув ҳақида маслаҳатлашувларни олиб бораётган бир пайтда ҳамда Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишув доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”нинг ижросида қолиши учун АҚШнинг розилигини олиш мақсадида олиб бораётган суҳбатлар ва музокари даврида, Эрон ислом жумҳурияти президенти ушбу воқеаларга муносабат билдириб шундай айтдики, ядровий келишувда бир сўз ҳам қўшимча қилинмайди. Ҳасан Руҳоний чоршанба куни Эроннинг шимолий ғарбидаги Табризга амалга оширган сафарининг якунида ахборот анжумани ўтказиб шундай таъкидладики, агар европаликлар Трампни рози қилишмоқчи бўлса, ушбу ишни Эрон миллатининг ҳамёнидан эмас, балки ўзларининг ҳамёнларидан қилишлари керак.

     Эрон томони ядровий келишувда Эрон халқининг манфаати кафолатланса, ушбу келишувда қолади.   Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, агар Америка ядровий келишувдан чиқса, унда АҚШ жаҳондаги катта зарарларни ўрнини тўлдиришига тўғри келади. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эроннинг шимолий ғарбидаги Табризда Шарқий Озарбайжон вилоятини тараққий эттиришга бағишланган йиғилишдаги чиқишида шундай айтдики, уруш иродалар жанги бўлиб, бир халқнинг келажаги учун катта хатар келтиради. Ташқи сиёсатнинг муваффақиятли бўлиши, душманларнинг катта харажат қилишларига олиб келади. Агар Америка ядровий битимни оёқ-ости қилгудек бўлса, ундай ҳолда АҚШнинг ўзи катта зиён кўради. Эрон томони эса унчалик ҳам зарар кўрмайди. 

     Эрон президентининг маълум қилишича, Доналд Трамп Америкада давлат тепасига келганидан бери, Эрон ядровий келишувидан чиқиб кетишини эълон қилиб келади. Бироқ, ушбу келишувдан чиқиб кетиши Америка учун қимматга тушишини ва йирик миқдордаги зарар келтиришини билгани учун Трамп ушбу қарорини ижро эта олгани йўқ. Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг Эрон ядровий келишувида қолиш ёки қолмаслиги ҳақида қарор қабул қилиш учун белгиланган вақт 12 май куни яқинлашиши билан, европаликларнинг Доналд Трамп билан маслаҳатлашувлари янада қизғинлашмоқда ва Америка конгресменлари ҳам АҚШнинг ядровий келишувда қолиши учун жиддий баҳс мунозарага киришган. Франция президенти Эмануэл Макрон ўтган уч кун ичида Вашингтонда ядровий келишув ҳақида Трамп билан маслаҳатлашувларни олиб борди.

     Германия канцлери Ангела Меркел ҳам жума кунидан кейин Оқ уйда Трамп билан учрашиб ядровий битимни сақлаб қолиш зарурлиги хусусида маслаҳат ва музокара ўтказишни режалаштирган. Европа мамлакатлари Эрон ядровий келишувининг тарафдори бўлиб, Эрон билан ядровий келишувни сақлаб қолиш учун мазкур битимнинг ҳозирги шаклини таъкидлашади. Лекин, АҚШ президенти Доналд Трамп эса агар ядровий келишув ушбу шаклда давом этадиган бўлса, бу ҳақда янги қарор қабул қилишни кўзламоқда. Америка президентининг қандай қарор қабул қилиши ҳақида олдиндан аниқ маълумот бўлмасада, бироқ Трампнинг ядровий келишувга нисбатан туган позицияси ва ёндашувида турли ценарийлар мавжуддир.

    Ушбу ценарийларнинг бири, Эрон ядровий фаолиятига қаратилган санкцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ҳужжатни имзоламасдан, олдингидек ушбу ядровий битимда қолишдир. Бошқа ценарий эса, экспертлар эҳтимол деб билишмайдиган мавзу бўлиб, АҚШ ядровий келишувдан чиқади. Аммо, чоршанба куни Франция президенти Вашингтон Жорж Университетида талабалар олдидаги чиқишида Трампнинг ядровий битимдан чиқиши ҳақидаги баёноти ортидан, мазкур ценарий яна бир бор диққат марказидан жой олди. Франция президенти Эмануэл Макрон америкалик талабалар олдидаги чиқишида АҚШ президентининг ядровий келишув бўйича қандай қарор қабул қилишини билмаслигини айтди. Аммо, унинг эҳтимолига кўра, ички сабабларга биноан, Трамп ядровий келишувдан чиқиши мумкин. Америка томонидан ядровий битим юзасидан олиб бораётган ҳар хил кўринишдаги ценарийларидан кўра, Эрон ислом жумҳуриятининг олий мартабали масъулларининг қатъий позициялари муҳим ва аҳамиятли ҳисобланади. Эрон ташқи ишлар вазири сешанба куни Ассошейтед пресс билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, агар Америка ядровий келишувдан чиқса, Эрон ислом жумҳурияти ҳам ушбу ядровий битимдан катта эҳтимол билан чиқиб кетади. 

     Муҳаммад Жавод Зарифнинг таъкидлашича, АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон ядровий келишувидан чиқиб кетадиган бўлса, унда Эрон ҳам ушбу келишувдаги ўзининг халқаро мажбуриятларининг ижро этилишига мажбур бўлмайди. Шунингдек, мазкур ядровий битимда белгилаб қўйилган уранни бойитиш бўйича чекловларга амал қилмайди ва уранни бойитишни давом эттиради. Эроннинг Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлигидаги доимий вакили ҳам сешанба куни Женевада Химиявий қуролни тарқатишни тақиқлаш бўйича ташкилотда ўтказилган конференциядаги чиқишида шундай таъкидладики, Америка Эрон ядровий келишувига қарши олиб бораётган сурбетларча сиёсатидан келиб чиққан ҳар қандай оқибатларга масъул ҳисобланади.

    Шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти миллий хавфсизлик бўйича олий кенгаши котиби Али Шамхонийнинг маълум қилишича, Америка томони ядровий келишувдан чиқадиган бўлса, Эрон тўхтатиб қўйилган атом объектларини яна ишга туширади. «Биз ядровий объектларимиз ишини Эрон ядро дастури бўйича келишувдан аввалги фаоллик даражасига қайтара оламиз», - дея айтиб ўтган Шамхоний.

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ