Зариф: Сурияда химиявий қурол ишлатилганини тасдиқлаш учун халқаро экспертлардан фойдаланиш керак 
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i32856-Зариф_Сурияда_химиявий_қурол_ишлатилганини_тасдиқлаш_учун_халқаро_экспертлардан_фойдаланиш_керак
Остона жараёни музокаралари амалда натижага эришмаган бошқа ташаббуслардан фарқли ўлароқ, ягона жараён сифатида Сурия бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширади
(last modified 2018-08-22T17:54:56+00:00 )
апрел 28, 2018 18:49 Asia/Tashkent
  • Зариф: Сурияда химиявий қурол ишлатилганини тасдиқлаш учун халқаро экспертлардан фойдаланиш керак
    Зариф: Сурияда химиявий қурол ишлатилганини тасдиқлаш учун халқаро экспертлардан фойдаланиш керак

Остона жараёни музокаралари амалда натижага эришмаган бошқа ташаббуслардан фарқли ўлароқ, ягона жараён сифатида Сурия бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширади

Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Сурияда химиявий қурол ишлатилганини тасдиқлаш учун бетараф бўлган халқаро экспертлардан фойдаланиш керак. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга бинаон, Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари билан уч томонлама йиғилишда иштирок этиш учун Москвага сафар қилган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Москвада мухбирлар билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики,

Остона жараёни музокаралари амалда натижага эришмаган бошқа ташаббуслардан фарқли ўлароқ, ягона жараён сифатида Сурия бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширади. 

Муҳаммад Жавод Зарифнинг айтишича, Сурияда юз берган охирги воқеалардан сўнг, хусусан АҚШ ва айрим иттифоқчилари томонидан Сурияда ҳарбий ҳаракатларни содир этишганидан кейин, Суриядаги вазият янада ваҳимали тус олди ва ушбу ҳарбий ҳужумлар ортидан сиёсий йўл билан ҳал этиладиган ишларга путур етказилди.