Ироқчи: Ядровий келишув бўйича вазиятнинг шундай давом этишига тоқат қилиб бўлмайди
Эрон ислом жумҳурияти ядровий келишув доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комлекс дастури"га боғлиқ барча муҳим вариантларни тайёрлаб қўйган.
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалалар бўйича ўринбосарига кўра, ядровий келишув бўйича вазият шундай давом этадиган бўлса, Американинг ушбу ядровий келишувдан чиқиб кетиши ёки чиқиб кетмаслигидан қатъий назар, тоқат қилиб бўлмайди ва Эрон махсус тадбирларни инобатга олган.
Аббос Ироқчи душанба куни Эрон шимолидаги Сарий туманида мухбирлар билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти ядровий келишув доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комлекс дастури"га боғлиқ барча муҳим вариантларни тайёрлаб қўйган.
Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосарининг таъкидлашича, 12 май кунида ядровий келишув бўйича барча эҳтимоллар мавжуд бўлиб, Американинг ядровий битимдан чиқиши ёки чиқмаслигидан қатъий назар, Эрон ислом жумҳуриятининг ҳамма масъуллари турли вариантларни қўллаш бўйича бир хил фикрга келишган.
АҚШ президенти Доналд Трамп жорий йилнинг 12 январ кунида Эронга қарши ядровий санкцияларни кейинга қолдириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган эди. Лекин, европа мамлакатларига ядровий келишув ҳақида огоҳлантириб, ушбу битим унинг истаги бўйича ўргартирилмаса, ушбу ҳужжатни имзолайдиган кейин муддат келганида, Эронга қарши санкцияларни кейинга қолдириш тўғрисидаги ҳужжатни имзоламаслик ва ундан чиқиб кетишини маълум қилган эди.