Эрон АҚШнинг ядровий келишувидан чиқиб кетишидан кейинги вазиятга тайёр турибди
(last modified Wed, 02 May 2018 12:55:03 GMT )
май 02, 2018 17:55 Asia/Tashkent
  • Эрон АҚШнинг ядровий келишувидан чиқиб кетишидан кейинги вазиятга тайёр турибди
    Эрон АҚШнинг ядровий келишувидан чиқиб кетишидан кейинги вазиятга тайёр турибди

АҚШнинг ядровий келишув доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комлекс дастури"дан эҳтимолий чиқишидан кейинги вазиятнинг ўзгариши боис, лозим бўлган бюджетга доир чора-тадбирлар қабул қилинган. 

Эрон президентининг ўринбосари ва матбуот вакилига кўра, Эрон ислом жумҳурияти Американинг ядровий келишувидан чиқиб кетишидан кейинги шароитга тайёр турибди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти президентининг ўринбосари Муҳаммад Боқер Нўвбахт бугун чоршанба куни Эрон шимолидаги Гилон вилоятининг Анзалий шаҳрида мухбирлар билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, Америка қўшма штатлари ядровий келишувдан чиқиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, АҚШнинг ядровий келишув доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комлекс дастури"дан эҳтимолий чиқишидан кейинги вазиятнинг ўзгариши боис, лозим бўлган бюджетга доир чора-тадбирлар қабул қилинган. 

Эрон ва олтилик давлатлари ўртасида эришилган ядровий келишувининг ижроси 2016 йилнинг январ ойида бошланган эди. Аммо, Америка давлати ушбу ядровий битим доирасидаги гуруҳнинг аъзоси сифатида ўз зиммасига олган мажбуриятларни ҳар доим бажармай келган.  

АҚШ президенти Доналд Трамп мазкур ядровий келишувни ўзгартиришни талаб қилияпти ва агар ушбу келишув ўзгартирилмаса Американинг мазкур битимдан чиқиб кетиши ҳақида огоҳлантирган. 

Ёрлиқ