Марказий Осиёда ҳамкорликнинг истиқболлари конференсияси
Машҳад шаҳрида "Марказий Осиёда ҳамкорликнинг истиқболлари" мавзусида халқаро илмий конференсия бӯлиб ӯтди
Бугун, яъни 6 май куни Эрон Ислом жумҳуриятининг маънавий пойтахти бӯлган муқаддас Машҳад шаҳрида жойлашган Абулқосим Фирдавсий номидаги университетда "Марказий Осиёда ҳамкорликнинг истиқболлари" мавзусида халқаро илмий конференсия ӯз ишини бошлади.
Икки кунга мӯлжалланган халқаро илмий конференсияда Эронлик сиёсатшунос олимлар билан бир қаторда Марказий Осиё минтақаси ва Россиядан кӯпчилик мутахассис олимлар қатнашмоқда.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Москва Давлат Халқаро Муносабатлар институти дотсенти Иван Сафранчук, Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар Марказининг директори Санат Кушкубаев, Ӯзбекистон ФА қошидаги тарих институти бӯлим мудири Равшан Назаров, Бишкекдаги "Оқилона қарор" таҳлилий Марказининг директори Эсен Усубалиев, Челябинск Давлат университетининг дотсенти Булат Фаткулин, Тошкентдаги Минтақавий таҳдидлар Марказининг илмий маслаҳатчиси Александр Князев ва бошқалар шулар жумласидандир.
Конференсия "Глобал жараёнлар ва Марказий Осиёда ҳамкорлик муаммолари", "Минтақавий қудратлар ва Марказий Осиё", "Афғонистон ва Марказий Осиёда ҳамкорлик муаммолари", "Марказий Осиёда ҳамкорликнинг асос ва инфратузилмалари" каби бӯлимларда ӯз ишини давом эттирмоқда.