август 28, 2016 11:00 Asia/Tashkent

АҚШ ташқи ишлар вазирининг бузғунчиликка қаратилган баёнотларининг Эрон ташқи ишлар вазири томонидан инкор этилиши

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "АҚШ ташқи ишлар вазирининг бузғунчиликка қаратилган баёнотларининг Эрон ташқи ишлар вазири томонидан инкор этилиши" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Америка қўшма штатларининг давлати гўдакларни ўлдирадиган Ол Сауд режимининг Ямандаги жиноятларига жавоб бериши керак. Лотин Америкага сафар уюштирган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Америка ташқи ишлар вазири Жон Керрининг Эрон Яманга қурол-аслаҳаларни жўнатияпти деган асоссиз ва тутуриқсиз иддаоларига жавобан шундай айтдики, Америка қўшма штатларининг давлати ёш болаларни ўлдирадиган Ол Сауд режимининг инсониятга қарши ва Яманнинг бегуноҳ ва мазлум халқига қарши жанг жиноятларида ўзини шерик қилди. Шу боис, мазкур урушларнинг масъулиятини қабул қилиб ушбу инсониятга қарши жиноятга жавоб бериши лозим. АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керри пайшанба куни минтақага уюштирган сафарида мухбирлар билан ўтказган суҳбат чоғида, Эрон ўзининг тараққий этган қурол-аслаҳаларини ва ракеталарини Яманга жўнатияпти деб иддао қилди ҳамда ушбу ҳарбий қуроллар минтақага таҳдид солмоқда деб айтди. Муҳаммад Жавод Зариф Жон Керрининг ушбу иддаоларини рад этиб мазкур масаланинг иккита асосий жиҳатларига эътибор қаратиб шундай айтдики, Яманда бўҳронли вазиятни келтириб чиқаришга интилишмоқда ва АҚШни минтақа масалалари хусусида реал қарашини тавсия этди.

    Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Америка давлати ўзининг Сурия ва Ироқдаги ошкора бўлган олдинги хатоларидан ибрат олиши вақти келган ва воқеъликдаги ҳақиқатларга нисбатан тўғри хулоса чиқариши керак. Муҳаммад Жавод Зарифнинг таъкидлашича, бугунги кунда минтақа ва жаҳонни таҳдид қилаётган фикрий ғоялар ва молиявий ҳамда сиёсий манбаларни ўз ичига қамраб олган такфирчи терроризмнинг ер юзида ўрнашиб олганидан, АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керри уларнинг манбаларидан ва сабабларидан огоҳ бўлиши даркор. Тарқатилаётган ҳисоботлар ва статистика маълумотлари шуни кўрсатмоқдаки, Саудия арабистони томонидан минтақада олиб борилаётган жанглардан ким манфаатдор бўлиши мумкин. Жума куни нашр этилган ҳисоботда Америка расмийлари шундай маълум қилишдики, Арабистон охирги 20 йил мобайнида Америка қўшма штатларидан 500 миллиард доллар маблағ эвазига қурол-аслаҳа сотиб олган. Ай эЧ эС ширкати томонидан тарқатилган ҳисоботга кўра, ҳар йили мудофаага оид ҳарбий ускуналар ва қуролларнинг халқаро тижорат кўлами шундан дарак бермоқдаки, 2013  ва 2014 йилларда Саудия арабистонига экспорт қилинган қурол-аслаҳалар миқдори 54 фоизга ошган.         

     Ушбу ширкат бу йил ҳам Саудия арабистонига қурол сотиш ҳажмининг 52 фозга кўтарилишини таъкидлади. Ушбу статиска маълумотлари шуни кўтсатмоқдаки, Форс кўрфазидаги мамлакатлар ўтган ўн йил мобайнида Америка қўшма штатларидан энг йирик миқдорда қурол-аслаҳалар харид қилган. Аслида, Америка давлати Сионистик режим билан келишмасдан Форс кўрфазидаги араб мамлакатларига қурол сотмайди. Лекин бу сафар вазият буткул ўзгаргани намоён бўлмоқда. Айни патда Сурия, Ироқ ва Ямандаги бўҳронли вазиятнинг ортида АҚШ, Исроил ва Арабистон тургани барчага маълум бўлган. Американинг Форийн Палисий журнали Америка қўшма штатларининг Форс кўрфазидаги араб давлатларига қурол-аслаҳалар сотиши ва Исроил позициясининг ўзгаришини таҳлил этиб ёзган мақоласида шундай қайд этдики, Исроилнинг пассив бўлишининг сабаби Тел Авив ва Араб мамлакатлари ўртасидаги қарашларнинг яқинлашиб қолганидан бўлиб, улар ўртасидаги муносабатлар яқинда фош бўлган эди. Бироқ Америка қўшма штатлари сиёсат юритишда эҳтиёткорлик билан иш тутади.

      Америка давлати ушбу мутаносибликка нисбатан шундай позицияни тутдики, келажакда ҳатто Исроил режими ҳам зиён кўриши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш учун тегишли чораларни кўриб қўйдики, Форс кўрфазидаги араб мамлакатларининг қурол-аслаҳалар харид қилиш учун тақдим этган талабларига қаршилик кўрстатиб келади. Бундан кўзланган мақсад эса, Сионистик режим ихтиёрида энг тараққий этган ҳарбий техникаларни сақлаб қолишдир. F-35 Лайтнинг 2 деб номланган қирувчи самолётлар F-16 қирувчи самолётларининг бешинчи авлоди ҳисобланади. Ушбу қирувчи самолёт душманнинг радарига деярли кўринмайдиган қилиб лойиҳалаштирилган. Бундан ташқари, BU-28 бомбалари ҳам махсус ерости инфратузилмаларини ва иншоотларини йўқ қилишга мўлжаллаб лойиҳалаштирилган бўлиб, ушбу қуролни ҳам Вашингтон давлати фақат Сионистик режим ихтиёрига тақдим этади холос. Шуларнинг барчасига қарамай, эндиликда Америка қўшма штатлари ташқи ишлар вазири нега ва нима мақсадда Эронни минтақа учун таҳдид деб кўрсатишга уринади ва ушбу орани бузиш ҳаракатлари АҚШ, Арабистон ва Сионистик режим алоқаларидаги мутаносибликни сақлаб қолишда қандай аҳамиятга эга.    

          Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.