АҚШ Баржом дастуридан чиққанини эълон қилди
АҚШ президенти Баржом ядровий дастуридан чиқиши тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Баржом дастурини самарасиз бир келишув эканлигини иддао қилар экан, Вашингтон давлатини ҳатто БМТ томонидан тасдиқланган 6 лик гуруҳининг ядровий дастуридан чиқиши борасидаги фармонини имзолади.
Дональд Трамп ўз изҳоротида Эрон ислом жумҳуриятига нисбатан тўҳматларини такрорлади ва Теҳрон давлатини минтақа мамлакатлари ички ишларида аралашишда айблаб, Теҳрон давлати Баржом ядровий дастуридан фойдаланиб ядровий қурол- яроққа қўл топишга яқинлашмоқда деб иддао қилди.
АҚШнинг Баржом дастуридан чиқиши тўғрисидаги бирёқлама ҳатти- ҳаракати ҳам шундай бир вазиятдадирки, ҳозиргача турли мамлакталар ушбу ядровий келишувни қўллаб- қувватлашган. Бу орада фақат сионистик режими мустаснодир. Хабарларга биноан, сионистик режимининг бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ давлати томонидан Баржом дастуридан чиқиши тўғрисидаги фармонни эълон этилганлигидан бир неча дақиқа олдин Оқ уйнинг ушбу сиёсати ва қароридан хурсанд эканлигини эълон қилди.