Инқилоб муаззам раҳбари: Ядровий келишув бўйича Европанинг учта мамлакатига ишонманг
-
Инқилоб муаззам раҳбари: Ядровий келишув бўйича Европанинг учта мамлакатига ишонманг
Исломий инқилоб муаззам раҳбари ядровий келишувни Европанинг учта мамлакати билан давом эттириш ҳақида сўзларга ишора қилиб шундай таъкидладиларки, Европанинг учта мамлакати билан музокара ўтказишга асло ишониб бўлмайди ва ҳар бир келишув учун ҳақиқий ва ималий кафолатларни олинглар. Бўлмаса, ушбу шаклда ҳаракатни давом эттириб бўлмайди.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни эрталаб ўқитувчилар ҳафталиги муносабати билан Фарҳангиён Университетига ташриф буюрдилар ҳамда минглаб талабалар ва ўқитувчилар билан учрашган чоғларида АҚШ президенти Доналд Трампнинг кеча сешанба кунги чиқишида билдирган шармандали ва енгилтаклик нутқига ишора қилиб шундай айтдиларки, бу киши ўнлаб ошкора ёлғонларни ишлатишдан ташқари, Эрон миллатига ва исломий жумҳуриятга таҳдид ҳам қилди. Шунинг учун мен Эрон халқи номидан унга сиз номаъқул иш қилияпсиз деб айтаман.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг таъкидлашича, америкаликларнинг доимий ва кенг қамровли душманликлари мен билан ёки мамлакатнинг бошқа масъуллари билан чекланиб қолмайди балки, исломий тизим мажмуаси ва миллатга қарши хусумат кўрсатмоқдаки, бунинг ортидан ушбу тизимни танлаб олган ва ушбу йўлда ҳаракат қилади.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Американинг Эроннинг минтақадаги иштироки ва мудофаа қудрати ҳақидаги баҳоналарига ишора қилиб шундай таъкидладиларки, агар эртага бошқа ракета ишлаб чиқармаймиз ёки бўлмасам ракетанинг узоққа бориш масофасини чеклаб қўямиз десангиз ҳам, ушбу масала тамом бўлмайди ва шубҳасизки, яна бошқа мавзу ва баҳонани топиб муҳокама қилишни бошлашади. Негаки, уларнинг биз билан даъволари фундаментал бўлиб, Америка Исломий жумҳуриятининг принципларига қаршилик қилади.
Ул ҳазрат Американинг ушбу душманлигининг асосий сабаби деб Исломий инқилоб ғалабаси, исломий жумҳуриятнинг ташкил этилгани ва америкаликларнинг Эрондан қўли калта бўлгани деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, улар тизимни йўқ қилиб, бошқатдан Эрон устидан ҳукмронликни ўрнатишни ва Эроннинг бойликларини талон-тарож қилишни кўзлашмоқда.
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг қўшимча қилишича, америкаликлар минтақадаги айрим мамлакатларнинг ҳукмронлари сингари итоат қиладиган хизматкорларни исташади. Аммо, исломий жумҳурият ўз иззатини ва Эрон миллатини уларнинг қўлига топшириб қўймайди. шунинг учун ушбу буюклик ва иззат уларга унчалик ҳам ёқмайди.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Трампнинг қўрс ва шармандали ҳатти-ҳаракатлари ва қилмишларини кутилгандек бўлганлигига ишора қилиб шундай айтдиларки, кимки ўша хусуматларни Эрон миллатига қарата амалга оширган бўлса, эндиликда улар йўқ бўлиб кетишди. Бироқ Исломий жумҳурият ҳали ҳануз мустаҳкам ва барқарор турибди.