май 12, 2018 19:22 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Евроосиё ўртасида эркин савдо зонасида имтиёзли тижорат қилиш бўйича келишув ўрганиб чиқилди
    Эрон ва Евроосиё ўртасида эркин савдо зонасида имтиёзли тижорат қилиш бўйича келишув ўрганиб чиқилди

Эрон ислом жумҳурияти ва мазкур иттифоқнинг бешта аъзо мамлакатлари ўртасида Эрон делегациясининг эркин савдо зонасида имтиёзли тижорат қилиши бўйича битимни имзолаш юзасидан суҳбат ўтказишди. 

Евроосиё иқтисодий иттифоқининг тижорат вазири ва Эроннинг Россиядаги элчиси учрашган чоғларида Эрон ва Евроосиё иттифоқи ўртасида эркин савдо зонасида имтиёзли тижорат қилиш бўйича келишувни имзолаш бўйича дастлабки ишларни ўрганиб чиқишди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг тижорат вазири Вероника Никишина жума куни Эроннинг Россиядаги элчиси Маҳдий Санойи билан Эроннинг Москвадаги элчихонасида учрашди ва Эрон ислом жумҳурияти ва мазкур иттифоқнинг бешта аъзо мамлакатлари ўртасида Эрон делегациясининг эркин савдо зонасида имтиёзли тижорат қилиши бўйича битимни имзолаш юзасидан суҳбат ўтказишди. 

Эроннинг Россиядаги элчиси Эрон ва Евроосиё иттифоқи ўртасида эркин савдо минтақасида имтиёзли тижорат қилиш бўйича келишувни имзолаш аҳамиятини таъкидлаб, Евроосиё минтақасидаги мамлакатлар ўртасида савдо ва тижорат соҳасидаги муносабатларнинг олдингидан кўра янада яхшиланишига умид билдирди. 

Ёрлиқ