Лорижоний: АҚШнинг Фаластин ва Эрон ядровий мавзуси бўйича позицияси жавобсиз қолмайди
(last modified Mon, 14 May 2018 13:06:33 GMT )
май 14, 2018 18:06 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: АҚШнинг Фаластин ва Эрон ядровий мавзуси бўйича позицияси жавобсиз қолмайди
    Лорижоний: АҚШнинг Фаластин ва Эрон ядровий мавзуси бўйича позицияси жавобсиз қолмайди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Американинг Телавивдаги элчихонасини Қудсга кўчириш ҳақидаги қарорини танқид қилиш билан шундай айтдики, Америка қарор қабул қилишда стратегик бўҳронга дучор бўлган ва халқаро майдонда можаро келтириб чиқариш нуқтаи назари билан қарайди

Эрон парламенти раиси америкалик расмийларга Фаластин мавзуси бўйича тавсия қилиб шундай айтдики, муқовамат ҳаракати ва ислом дунёси ҳисоб-китоб ишларида хатога йўл қўймасин ва уларнинг Фаластин бўйича олиб бораётган ҳаракатлари ва Эрон ядровий келишувига оид мавзу бўйича кўраётган кескин чоралари жавобсиз қолмайди деб ўйлашмасин. 

Али Лорижоний бугун душанба куни Теҳронда исломий мамлакатларнинг парламентлараро иттифоқининг Фаластин комитетининг навбатдан ташқари йиғилишининг очилишида, АҚШ президенти Доналд Трампнинг Американинг Телавивдаги элчихонасини Қудсга кўчириш ҳақидаги қарорини танқид қилиш билан шундай айтдики, Америка қарор қабул қилишда стратегик бўҳронга дучор бўлган ва халқаро майдонда можаро келтириб чиқариш нуқтаи назари билан қарайди. 

Лорижонийга кўра, Сионистик режим ва АҚШ жаҳонда нотинчликларнинг келиб чиқишидаги асосий сабаб бўлиб қолмоқда ва ўз зиммаларига олган мажбуриятларнинг биронтасини ҳам амалда ижро этмайди. 

Америка Хитой ва Европа билан божхона бўйича таърифларни барбод қилди ва халқаро норма ва мажбариятларга хилоф тарзда АҚШда исломий мамлакатларнинг фуқаролари учун ғайриқонуний тарзда қоидаларни жорий этди. 

АҚШ президенти Доналд Трамп 2017 йилнинг олтинчи декабр кунида минтақа ва жаҳоннинг қаршиликларига қарамай Қудсни Сионистик режим пойтахти дея эълон қилди ва АҚШ ташқи ишлар вазирлиги ҳам Америка элчихонасининг Телавивдан Қудсга кўчириш муддатини 14 май кунига белгилади.   

Ёрлиқ