Руҳоний: АҚШ бутун жаҳон номидан бирон-бир қарор қабул қила олмайди
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эронга қарши АҚШ ТИВ раҳбарининг изҳоротига қайтарган қатъий жавобида Майк Помпеога хитобан дедики АҚШ давлати Эрон ва бутун жаҳон номидан қарор қабул қила олмайди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ ташқи ишлар вазирининг изҳоротига кўрсатган аксиламалида, дунёдаги барча мамлакатлар мустақил тарзда қарор қабул қилишни истайдилар, АҚШ давлати фақат зўравонлик ва босимлар орқали дунёнинг айрим минтақаларида ўз фикрини ўтказган тақдирда ҳам, аммо Вашингтон давлатининг бутун жаҳон номидан қарор қабул қилишга уринаётгани ақл ва мантиққа тўғри келмайди деб изоҳлади.
Эрон президенти АҚШ давлатини ўз ваъдасига зид амал қилиб Баржом дастуридан чиққанлигига ишора қилар экан, бугунги кунда АҚШда шундай бир ҳукумат давлат теппасига келганки, бир кечаву кундуз ичида бу мамлакатни 15 йил орқага қайтариб 2003 ва 2004 чи йиллардаги АҚШ давлат масъулларининг зўравонлик ва урушқоқликка асосланган сўзлаларини такрорламоқда деб қўшимча қилди.
Ҳасан Руҳоний шунингдек АҚШ ТИВ раҳбари Помпеога хитобан йиллар ичида жосуслик бир марказда фаолият юритган шахсни бугунги кунга келиб АҚШ ТИВ раҳбари симматидан Эрон ва бошқа мамлакталарга йўл кўрсатишга уринаётгани қабул қилиб бўлмайди деб аниқлик кирттди.
Айтиш керакки кеча АҚШ ТИВ раҳбари Эронга қарши олдинги изҳоротини такрор этиши билан, Баржом дастурини номукаммал эканлиги ҳамда Эронни ўз ядровий дастурлари борасида ёлғон гапиришда айблар экан, АҚШ Баржом дастуридан чиқиб, ўз иттифоқчилари билан ҳамкорликда Ўрта Шарқда Эрон нуфузини кенгайишини олдини олишга ҳаракат қилади деб иддао қилди.