Венада Баржом халқаро ядровий келишуви комиссиясининг қўшма йиғилиши бошланди
Эрон ва ядровий келишувга аъзо бошқа 5 мамлакат аъзолари ва Европа иттифоқи намояндаси иштирокида Вена шаҳрининг Коборг меҳмонсаройида Баржом дастури муштарак комиссияси йиғилиши бошланди.
АҚШ бу йиғишида қатнашгани йўқ.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Европа Иттифоқи бугунги йиғилиш борасида чиқарган баёнотида, бу йиғилиш АҚШни Баржом дастуридан чиққанлигининг оқибатлари ҳамда бу келишувни ижро этишни давом эттириш йўллари хусусида маслаҳатлашиш мақсадида ўтказилмоқда деб ёзди.
Мазкур йиғилишда МАГАТЕ бош котиби Юниа Амано ҳам қатнашмоқда.
Ўз номини фош бўлишини истамаган Баржом комиссияси йиғилиши қатнашувчиларидан бири АҚШни сабабсиз ядровий келишувдан чиққани ҳамда МАГАТЕни 11- чи ҳисоботида ҳам Эронни бу келишувга риоя қилишини тасдиқлаганига эътибор бериб, барча қатнашувчиларни Вашгингтоннинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатига қарши чиқишлари айтилади деб таъкидлади.